Халқ Таълими Вазирлиги Матбуот Хизмати раҳбари Лайло Рустамова ушбу ҳолат юзасидан тезкор муносабат берибди.
Мана унинг баёноти: “Бугун Андижон вилоятидаги мактаблардан бирида ўқитувчилар ота-оналар олдида бош эгиб, кечирим сўрагани акс этган хабар эълон қилинди. Йўлда бўлсам ҳам, тезкор муносабатни ёзиб қолдирмоқчиман.
Халқ Таълими Вазирлиги бу ҳолатни кескин қоралайди. Айни дамда давлат сиёсати даражасида ўқитувчининг обрўси ва шаънини кўтариш масаласи юқори даражада турган вақтда бундай ҳолат юз бергани мутлақо хато.
Бу ғоя ташаббус муаллифи албатта топилиб, унга тегишли чора кўрилишини маълум қиламиз. Айни дамда вазият Андижон Вилояти Халқ Таълими Бошқармаси томонидан ўрганилмоқда”.
Кўп ўтмай Халқ Таълими Вазири Бахтиёр Саидов ҳам телеграмдаги саҳифаси орқали вазиятга муносабат билдирди ва айбдорлар албатта жавоб бериши кераклигини урғулабди.
Мана унинг баёноти: “Марҳамат туманида юз берган ҳолатни нафақат ўқитувчиларимизнинг шаънини ерга уриш, балки давлатимиз сиёсатига қарши амалга оширилаётган ҳаракат деб баҳолайман.
Ўқитувчи қадрланмаган юрт ҳеч қачон тараққий этмайди. Шу боис, бугун давлатимиз раҳбари ўқитувчиларни улуғлаш ва жамиятда энг обрўли инсон қилиш масаласини давлат сиёсатининг энг юқори даражасига олиб чиқдилар.
Бу ҳаракат қандай мақсадда амалга оширилгани менга қоронғи, лекин айбдорлар албатта жавоб бериши керак. Шу ўринда мен ўқитувчилардан ўз қадр-қимматларини ерга уришга йўл қўймасликларини сўраб қоламан. Сизнинг бу даражада бошингизни ерга қаратишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!
Ҳозирда Халқ Таълими Вазирининг ҳуқуқий-назорат хизмати томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ҳолатни ўрганмоқда. Бундай ҳолатларга йўл қўйган “ташаббускорлар”га албатта тегишли чора кўрилади.”
Иқтисодчи Отабек Бакиров ҳолат юзасидан ўз муносабатини билдирган: “Учинчи синф калласи билан қолган саводсиз ҳокимлар ва уларнинг югурдак шотирлари қўлига топширилса”.
Хабарларда айтилишича, мажлисда қатнашган ота-оналарнинг айримлари бу ҳолатга эътироз билдириб, устозлардан узр сўрашган, аммо шундан кейин ҳам масъулларнинг ҳаракатларида ўзгариш бўлмаган, улар тадбир туси ва риторикасини ўзгартиришга ҳаракат қилишмаган, пўписа қилишда давом этишган.
Натижа хабарларда айтилганидек бўлган. Мана энди кечирим сўраш вақти келмадими?