29 July 2009
02:08 -
ЕИ комиссари Пьер Морель Польша элчилигида расмий қабул уюштирди, “Бирлик” бош котиби Васила Иноят ҳам ўша ерда

Пьер Морель қабул маросимидаги қисқача чиқишдан сўнг “Эзгулик” жамияти раҳбарини алоҳида суҳбатга тортиб, мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазияти, ижтимоий-сиёсий аҳвол ҳамда ҳуқуқ ҳимоячилари тақдири борасида саволга тутди. Васила Иноят инсон ҳуқуқлари вазиятнинг аҳволи шубҳасиз аянчли экани, сиёсий маҳбуслар тақдири хавф остида қолаётганини таъкидлади. Мазкур вазиятни яхши томонга ўзгартиришнинг ягона йўли сиёсий ислоҳотлар эканини урғулаб, мухолифатдаги сиёсий партияларни рўйхатга олдириш муҳимлигини эътироф этди. Бу борада иттифоқнинг Каримов ҳукуматига таъсир механизмини ишлаб чиқиши ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Европа Иттифоқи махсус вакилининг бошқа учрашувлари ҳақида расмий маълумотлар ҳанузгача эълон қилинмади. Кечаги хабаримизда Пьер Морель учрашувларини фуқаролик жамияти вакиллари билан бошлаши ҳақида айтгандик. Афтидан, бу учрашув расмий қабулга қўшиб юборилганга ўхшайди.