29 July 2009
00:50 - Эроннинг Оятуллоҳидан бизнинг Ислом Каримга ўрнак бўладиган қарор
Бу мамлакатнинг Олий раҳбари ҳисобланадиган Оятуллоҳ Ҳоменеий июнь ойида ўтган президент сайлови натижаларига қарши чиққанларнинг баъзилари ҳибсда ушлаб турилган Каҳризоқ изоляторини бекитишга буйруқ берди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида.

Мухолифат сайтларида айтилишича, Каҳризоқ изолятирида ушлаб турилганлар оғир аҳволда. Лекин, Оятоллоҳнинг қарори қайси шаклда бажарилгани ҳали номаълум – ушланганларни бошқа жойларга ўтказишими ёки озод қилишдими.

Мустақил адвокатлардан Козим Жалолийнинг бидиришича, Эвин қамоқхонасидан 140 ёки 150 киши озод қилинган. Улар ҳам сайловдан кейинги норозилик намойишларида қатнашишган ёки мухолифат тарафдори бўлишган.

Эрон Олий Раҳбарининг бу қарори, ваколатлари нуқтаи назаридан ундан қолишмайдиган, Ўзбекистон президентига ўрнак бўлса ёмон бўлмасди. У Жасликдаги маҳбусларни, айбнинг енгил оғирлигига қараб, ёки озод қилиш ёки тузукроқ қамоқхоналарга ўтказиш хусусида қарор чиқариши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону