29 July 2009
02:18 -
“Эзгулик”чилар Сурхондарёдаги ғайриоддий қотиллик ҳақида хабар қилмоқда
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти бугун тарқатган 28-сонли релизида Сурхондарё вилоятининг Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Янгибоғич кўчаси 13-уй 2-хонадонидаги мудҳиш ҳодиса ҳақида хабар қилган. Релизда айтилишича, 26 июлга ўтар кечаси туманнинг Каккайди қўрғонидаги 11506-ҳарбий қисм раздеткачи-сапёри Худойберди Холмўминов беш нафар аёлни чавақлаган. Улар — Гулбаҳор Ҳасанова, Кристина Никитина, Нилуфар Мустафоқулова, Дилфуза Қаршибоева ҳамда Дилдора Бердиевалар бўлиб, маҳаллий фоҳишахона маликалари эди.
Худойберди танфурушлардан 300 000 сўм (170 АҚШ доллари) қарз бўлган. Ана шу қарзни талаб қилган Гулбаҳорни чавақлаган бўзбола воқеа шоҳидларидан ҳам қутулишга ҳаракат қилди. Қўни-қўшниларнинг таъкидлашича, мазкур исловодхонадан маҳаллий миршабларнинг ҳам, маҳалла фаолларининг ҳам яхшигина хабари бўлган.
Релизнинг тўла матни билан жамиятнинг расмий веб-сайтида танишинг - www.ezgulik.org