29 July 2009
00:18 - Аттестациядан ўтолмаган адвокат ўз жонига қасд қилди
22 июль куни Бухоро вилояти Адвокатлар палатаси биносида аттестациядан ўтолмаган 62 ёшли Саид Воҳидов сирка кислотаси ичиб, ўз жонига қасд қилди. Бу ҳодиса сўнгги тирикчилик манбаидан маҳрум этилган адвокатнинг режимга қарши ўзига хос исёни эди.

Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай жон таслим қилган ҳуқуқчининг ҳамкасблари бу ҳодисадан қаттиқ изтиробга тушишган, лекин уларнинг ҳеч бирининг қалбида бу ўлимга сабаб бўлган воқеаларга қарши, хусусан, янги аттестация системасига қарши норозилик ўти алангалангани йўқ. Адвокатлар палатаси жисман тирик адвокатларни элакдан ўтказишда давом этмоқда, дейди бухоролик мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону