25 January 2022
17:15 - Алексей Навальний Россиянинг террорчилар рўйхатига киритилгани ҳақида! “Ҳаракат” Агентлиги - шунга ишонадиганлар рўйхати борми?

Россиялик сиёсатчи Алексей Навальний Россия Молиявий Мониторинг Федерал Хизмати томонидан “терроризм ва экстремизмга алоқаси борлиги аниқланган” ташкилот ва шахслар рўйхатига киритилибди!

Бу “Террорчилар рўйхати”га Алексей Навальнийнинг маслакдошлари Любов Собол, Вячеслав Гимади, Георгий Албуров, Лилия Чанишева ва Руслан Шаведдинов ҳам киритилсбди. Қонунчиликка кўра бу рўйхатга тушган фуқароларнинг банк ҳисоблари музлатилиши мумкинмиш.

2021 йил июнида Москва шаҳар суди Алексей Навальний асос солган Коррупцияга Қарши Кураш Фондини экстремистик ташкилот деб топганди. Молиявий мониторинг федерал хизмати ушбу фондни ўтган йил апрелидаёқ ўз “қора рўйхати”га киритган. 2021 йил сентябрида Навальний ва унинг шерикларига нисбатан экстремистик ташкилот очиш иддаоси билан жиноий иш қўзғатилганди.

Олдинроқ Алексей Навальний қамоқхонада унга террорчидек муносабатда бўлишаётгани ва ҳатто ётоғига экстремист эканини англатувчи махсус чизиқ чизиб қўйилганини ҳам айтганди.

Россиялик мухолиф сиёсатчи Алексей Навальний мамлакат ҳукуматидаги кўплаб амалдорларнинг фаолияти ҳақида журналистик суриштирув ўтказиб, 2018 йил Россия президентлиги учун номзодини қўймоқчи бўлганди, аммо уни рўйхатга олишмаган. Алексей Навальнийнинг охирги суриштируви “Владимир Путиннинг саройи” тўғрисида бўлган.

Аммо, унутмайликки, 2021 йил 17 январ куни Россияга қайтиб келган Алексей Навальний ўша куниёқ қўлга олиниб, 19 январда эса унинг Путин саройи ҳақида суриштируви эълон қилинганди.

Мана энди унинг ўзи шу “рўйхат” бўйича қора рўйхатган тушрилибди! Бундай нарсаларга чидаб бўлмайдику, ишонишни қўйиб туринг. Натижа - ўзига қарши рўйхатга киритилибди!!!

Бундай нарсаларга тезда бир нарсалар қилиш керак, акс ҳолда, ишларимиз чатоқ бўлади!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону