25 January 2022
20:24 - Ўзбекистоннинг янги эгаси Шавкат Мирзиё Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарларининг видеоанжуман шаклидаги учрашувида иштирок этгани ҳақида
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё 25 январь куни Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпинг ташаббуси билан дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишлаб ташкил этилган Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарларининг видеоанжуман шаклидаги учрашувида иштирок этгани ҳақида хабар.

Бу тадбирда Хитой ва Ўзбекистон давлат раҳбарларидан ташқари, Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.

Мамлакатлар етакчилари Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасидаги 30 йиллик ҳамкорлик якунларини сарҳисоб қилиб, келажакка мўлжалланган устувор йўналишлар юзасидан фикр алмашишибди.

Ўзбекистон президенти Хитой–Марказий Осиё йўналишида узлуксиз юк оқимини таъминлаш ва трансминтақавий логистика тармоқларини ривожлантириш учун тизимли ечимлар ишлаб чиқиш муҳим эканини қайд этибди. Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўлини барпо этиш лойиҳасини амалга оширишни 2022 йилдаёқ бошлашни таклиф этибди.

Шавкат Мирзиё ўз нутқтда саммит иштирокчилари эътиборини рақамли технологияларни кенг жорий қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигига қаратибди. IT-парклар негизида “Интеллектуал Ипак Йўли” қўшма платформасини яратиш таклиф қилинибди.

У ўз нутқида камбағалликни қисқартириш вазифасига тўхталиб, унинг ечимини аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг энг муҳим шарти деб атаб, катта ишлар таклиф қилибди.

Ўзбекистон президенти ўз нутқида минтақавий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни давом эттириш масалаларига ҳам тўхталиб, “Хавфсиз Ипак Йўли” концепциясини амалга ошириш мақсадларидан келиб чиқиб Афғонистон йўналишидаги қўшма саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни давом эттириш муҳим эканини яна қайд этибди.

Саммит якунида Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада мустаҳкамлашнинг муҳим масалаларига доир умумий ёндашувлар акс топган қўшма баёнот қабул қилингани ҳам алоҳида тилга олинганига нима дейсиз?

Бошқа қатнашчилар ҳам шу каби таклифлар билан учрашувни бироз қизиқтиришга ҳаракат қилишгани ҳам жуда муҳим бўлганмиш.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону