25 January 2022
15:31 - Украина Хавфсизлик Кенгаши Котиби Алексей Данилов мамлакатдаги ҳолат ҳақида маълумот берди: “Москванинг режаларини биламиз”
Украина ҳукумати мамлакатга Россия бостириб кириши борасидаги Ғарбнинг чиқишларини совуққонлик билан қабул қилмоқда, чунки, жорийдаги Президент Владимир Зеленский ҳаммани хотиржамликка чақирмоқда экан.

Украина Миллий Хавфсизлик ва Мудофаа Кенгаши Бош Котиби Алексей Данилов ВВС билан суҳбатда Москванинг режаларидан хабардор эканини айтиб, шундай дейишгача боргани эса муҳим нарсадир: “Ҳозир қўрқувдан бақирадиган вақт эмас, Россиянинг режалари нимадан иборат эканини биламиз. Уларнинг бирламчи мақсади Украина ичидаги вазиятни издан чиқариш. Афсуски, улар ҳозирча буни яхши уддалашмоқда. Бизнинг асосий вазифамиз вазиятдан келиб чиққан ҳолда хотиржам ҳаракат қилиш”.

Бу инсон Украина чегарасидаги вазият ҳақида ҳам маълумот бериб, шундай дебди: “Россиянинг Украина билан чегарасида кўпчилик тасвирлаётганидек аскарлар сони кўпайгани йўқ. Қандайдир манёврлар бўлиб турибди, лекин бу янгилик эмас, улар доим бўлган. Россия ўз аскарларини мамлакати ичида хоҳлаган томонига ҳаракатлантириши мумкин. Улар чегарамизга келгани биз учун ёқимсиз, лекин бу янгилик эмас. Балки Ғарб учун янгиликдир, билмадим”.

Унинг фикрича, Украина ҳамда Россия ўртасидаги уруш 2014 йил – Россия Қримни босиб олгандаёқ бошланган. Алексей Данилов Ғарб нашрларининг Россия тез орада Украинага бостириб кириши ҳақидаги баёнотлари бежиз берилмаётганини таъкидлаб, дунёда Украина муаммоси қанчалик жиддий эканига энди-энди эътибор беришмоқда.

Алексей Данилов Россия томонидан Украинага хавф анчадан буён мавжудлигини айтар экан, бу борада Кремлни агрессиянинг оқибатларидан огоҳлантирмаган АҚШнинг ҳам айби борлигини таъкидлаб, шундай дейишгача борибди:

“2008 йил Путин АҚШ президенти (Жорж Буш) билан учрашувда Украина деган давлат йўқлиги, бу сунъий тушунча эканини айтган, аммо бу гапи учун америкалик ҳамкасбидан муносиб жавоб олмаган.

Ҳамма иш ўз вақтида қилиниши керак. Акс ҳолда демократия хавф остида қолади. Демократия ўзини ҳимоя қила олиши шарт, керак бўлса қўлида қурол билан. Шундай экан, демократияни йўқ қилишга интилаётган тузумлар нафақат Украина учун, балки Европа ва дунё учун хавфли”.

Айтиш керакки, “Ҳаракат” Агентлиги 2021 йил октябр ойидан буён Ғарб нашрлари Россия Украина чегарасида 100 минг аскар тўплагани ҳақида ёзиб келишмоқда. Кейинчалик бу баёнотлар расмий доираларга кўчди ва сиёсатчилар Россия 2022 йил қишида Украинага бостириб кирмоқчи экани ҳақида ёза бошлашди. Россия бу айбловларни рад этиш асносида Ғарбдан Украина ва Грузия ҳеч қачон НАТОга кирмаслиги бўйича ҳуқуқий кафолат талаб қилмоқда экан.

Демак, Россиядан ҳам айнан шуларни талаб қилиш лозим. Акс ҳолда, ҳамма нарса – собиқ СССРда каби давом этаверади. Шуни унутмамаслик керак!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону