24 January 2022
19:35 - Соғлиқни Cақлаш Вазирлиги хабар беришича, кеча бизда касалликнинг кунлик ўсиши бироз пасайганмиш, тўғрисини ёзаверинглар! Ҳақиқий хабар бундан ҳам БАТТАР!!!

Соғлиқни Cақлаш Вазирлиги Ўзбекистонда кунлик касалланиш ҳолатлари бироз пасайганини хабар қилибди. Аслида, демоқда “Ҳаракат” мухбирлари, ҳақиқий аҳвол бундан ҳам БАТТАР!!!

“2022 йил 23 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 215063 (+1296) нафарни ташкил этмоқда”, дейилган вазирлик хабарида. Аслида, дейишмоқда “Ҳаракат” мухбирлари, ҳақиқий аҳвол роса дабдала!!!

Хабарларга кўра, кеча кун давомида:

- Қорақалпоғистон Республикасида 52 нафар,
- Андижон вилоятида 39 нафар,
- Бухоро вилоятида 42 нафар,
- Жиззах вилоятида 60 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 28 нафар,
- Навоий вилоятида 25 нафар,
- Наманган вилоятида 66 нафар,
- Самарқанд вилоятида 31 нафар,
- Сирдарё вилоятида 26 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 20 нафар,
- Фарғона вилоятида 90 нафар,
- Хоразм вилоятида 81 нафар,
- Тошкент вилоятида 170 нафар,
- Тошкент шаҳрида 212 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 204217 (+942) нафарга етибди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқдамиш.

Вазирлик сўнгги бир кунда яна 172 кишида пневмония аниқлангани ҳақида хабар қилган. Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1542 нафарни ташкил қилганмиш.

Бунақа рақамларга ҳеч ким ишонмайди! Аммо, ўқувчилармизга тўғри хабар тарқатинг, эй азиз шифокорлар! Аслида, яқинда бундай хабарларга ҳеч ким ишонмай қолади. Шарманда, бўласиз, азиз шифокорлар!!! Чунки, ҳақиқий хабарлар жуда ҳам ДАБДАЛА! Бу касалликларнинг сал кам ярми ОМИКРОНдир!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону