15 January 2022
13:45 - Шавкат Мирзиё: Маҳаллаларда 6 миллионга яқин доимий ва мавсумий иш ўрни яратилиши кўриб чиқилаётган ЭМИШ! Шу каби эртакларга ким ишонади?
Президент Шавкат Мирзиё раислигида маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича жорий йилдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқдамиш.

Давлатнинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё аҳоли мурожаатлари орқали жойлардаги вазиятни ўрганиб, маҳаллалар қиёфаси ва ижтимоий муҳитини яхшилаш вазифасини ўртага қўйганмиш.

Бу ишларни иқтисодий ва ижтимоий аҳволи нисбатан оғир бўлган маҳаллалардан бошлаш кераклиги, улардаги йўлларни шағаллаштириш, симёғочларни алмаштириш, ичимлик суви тармоқларини қуриш ва таъмирлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилганмиш.

Шунингдек, ушбу ҳудудларда ижтимоий муҳит, боғча, мактаб, шифохона шароитларини яхшилаш, бир сўз билан айтганда, одамларни рози қилишга устувор аҳамият бериш муҳимлиги қайд этилганмиш.

Йиғилишда 6 миллионга яқин доимий ва мавсумий иш ўрни яратиш бўйича режалар ҳам кўриб чиқилиши кераклиги ТИЛГА ОЛИНГАНМИШ.

Кўриб турибсизки, дейи “Ҳаракат” мухбирлари, Шавкат Мирзиё Ўзбкистонни қайтадан СССР ҳолига келтирмоқчи, ҳамма нарсани ўша пайтлардаги каби шаклда ўтказмоқчи!

Ваҳолангки, ҳамма нарсани у пайтларга қайтариб бўлмайди, энг яхши йўл – Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказиш ва бу ислоҳотлар доирасида ҳамма нарсани ДЕМОКРАТИК шаклда ишлаши кераклигини таъминлашдир.

Наҳотки, Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё жаноблари шундай оддий нарсаларни ҳам тушунмайдилар?!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону