“Толибон” Матбуот Котиби Суҳайл Шаҳин авиация техникаси атрофидаги қарама-қаршиликлар ҳақидаги саволга жавоб берар экан, улар қардош давлатлар билан муносабатларга таъсир қилмаслигини таъкидлаб, бу гапларини Telegram’даги “Нигоҳ” каналида эълон қилибди.
Бу эси паст одам (расмда) Ислом Амирлиги Ўзбекистон билан азалдан яхши муносабатларга эга бўлгани ва эга экани ҳамда бу давлат узоқ вақтдан бери “Толибон”нинг сиёсий раҳбарияти билан яхши алоқа ўрнатганини қайд этгани устидан йиғлайсизми, куласизми?
У одам Ўзбекистон Афғонистон халқига бир неча бор инсонпарварлик ёрдами жўнатгани, бунинг учун ундан миннатдорлигимиз, бу давлат Афғонистондаги мегалойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш ниятида эканлиги, иккала мусулмон давлат бир-биримиз билан тинчлик ва биродарликда яшашни хоҳлашимиз кераклигини айтиб, биз бу масалалар дипломатия йўли билан ҳал қилишимизга ишонишимиз кераклигини гапирибди.
Аввалроқ “Толибон”нинг Мудофаа Вазири мавлавий Муҳаммад Ёқуб Ўзбекистон ва Тожикистонни афғон вертолётларини қайтаришга чақирган ва авиация техникалари Афғонистон бойлиги ҳисобланиши ва улар қайтарилиши кераклигини таъкидлаган экан.
Маълумотларга кўра, Афғонистон ҳукумати 164та ҳарбий самолёт ва вертолётга эга бўлган, ҳозирда эса уларнинг 81таси Афғонистон ихтиёрида. Қолганлари эса Афғонистондан олиб чиқиб кетилган эканлиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 14-15 август кунлари Афғонистоннинг 22та ҳарбий самолёти ва 24 та вертолёти Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтгани ҳақида хабар берилганлиги ҳам ҳаммага маълум.
Демак, ўртада шунча муаммо бор экан, икки давлатнинг мусулмончилигини таъкидлаш масхарабозликдан бошқа нарса эмас! Шуларни унутмаслик КЕРАК!