Гап шундаки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноярбдаги 911-сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида ҳокимият ва "учар тадбиркор"лар аҳоли розими йўқми кўндаланг «қўйиб қўйган» ҳолда «ҳудуднинг архитектура қиёфасини яхшилаш» ниқоби билан фуқароларнинг уй-жойларини буздириб, ўзларига фойда берадиган объектларни қуриб сотиш билан шуғулланиб келишаётган эди.
Низомга кўра қайсидир ҳудудда фуқароларнинг кўчмас мулкларини бузиш ҳисобига инвестиция лойиҳасини амалга ошириш керак бўлса, дастлаб ўша жойнинг мулкдорлари билан очиқ муҳокама ўтказилиши керак.
Энди низомга ўзгартириш киритилиб, ўша очиқ муҳокама давомида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган ер участкасида инвестиция лойиҳаси амалга оширилишига битта мулкдор қарши бўлган тақдирда ҳам мазкур ҳудудда ушбу инвестиция лойиҳасини амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилибди.
✅ Б Бу менимча фуқароларнинг мулк дахсизлигини таъминлаш йўлидаги яхши амалий қадам.
Биз бизнес юритиш, инвестиция оқимини кучайтириш, энг муҳими фуқаро ва давлат ўртасидаги ишончнинг мустаҳкамлигида бу талаб қанчалар зарур эканлигини кўрдик.
❗️ Энди бу камчиликларни кеч бўлса ҳам тўғирлаб, судсиз ёки компенсациясиз мулкларидан маҳрум бўлиб, йиллаб сарсон юрган фуқаролар олдидаги қарзимизни қоплашимиз керак.
☝️ Дарвоқе, яқинда Адлия вазир Руслан Давлетов "Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллар тўғрисида"ги қонун қабул қилиниши билан Вазирлар Маҳкамасининг 911-сон қарори билан тасдиқланган ушбу низом бекор қилиниши ҳақида айтиб ўтганди.
Ҳозирда ушбу қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида иккинчи ўқишга тайёрланмоқда.
* * * * *
Бу мурожаат Қонунчилик Палатаси депутати Расул Кушербаев тарафидан Telegram сайтида бугун эълон қилинган.