Университетларни молиялаштириш, қизлар учун махсус аудиториялар ташкил этиш ва уларга таълим берадиган ўқитувчиларни ишга қабул қилиш масалаларини ҳал қилиш лозимлиги ўз-ўзидан маълум эди. Ҳозир шундоқ бўлишга бошлабди.
Бу ҳақда Афғонистондаги олий ўқув юртлари иқтисодий инқироз сабабли очилмаслиги эълон қилди, деб хабар берди Hindustan Times газетаси.
Олийгоҳлар очилиши учун кўп вақт кераклиги, ўқиш бошлангунига қадар университетларни молиялаштириш, қизлар учун махсус аудиториялар ташкил этиш ва уларга таълим берадиган ўқитувчиларни ишга қабул қилиш масалаларини ҳал этиш лозим, демоқда экан бу мамлакатнинг маъсуллари.
Хуллас, Афғонистондаги таълим жараёни жинсий мансублик бўйича ташкил этиларкан, йигитларни эркак ўқитувчилар, қизларни аёл ўқитувчилар ўқитар экан. Яъни йигитлар ва қизлар алоҳида ҳолда ўқишар экан. Шундай аҳвол учун қанча вақт керак бўлса, ўшанча вақт университетлар очилмаслиги ҳам мумкин.
Кўриб турибмизки, “Толибон” расмийлари ваъдалар бераверадилар, аҳвол эса, ўзига яраша орқага қараб кетаверади. Бундай аҳволни тўхтатиш учун АВВАЛАМБОР ҳама нарсани ҳозирги аҳволга қайтариш керак.
Шундай нарсаларни қачон тушунадилар, бу толибончилар?