27 December 2021
20:17 - Ўзбекистоннинг Ташқи Қарзи шу йилнинг 9 ойида 3,7 млрд долларга ошгани ҳақида! “Ҳаракат” нима дейди?

1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг умумий Ташқи Қарзи йил бошига нисбатан 11 фоизга кўтарилиб, 37,6 млрд долларга етибди.

Ўзбекистоннинг умумий Ташқи Қарзи жорий йилнинг бошига нисбатан 11 фоизга ёки 3,7 млрд долларга ошиб, 2021 йил 1 октябрь ҳолатига 37,6 млрд долларни (жорий йилнинг 1 январь ҳолатига 33,8 млрд доллар) ташкил қилаётгани эълон қилинибди.

Хусусан, йил бошига нисбатан Давлат Ташқи Қарзи 7 фоизга ёки 1,5 млрд долларга ўсиб 22,9 млрд долларни, давлат томонидан кафолатланмаган (ёки хусусий) ташқи қарз эса 18 фоизга, ёки 2,2 млрд долларга ўсиб 14,7 млрд долларни ташкил этган.

2021 йилнинг 9 ойида хусусий сектор томонидан 4,7 млрд доллар миқдоридаги қарздорлик жалб қилинибди. Ушбу қарзларнинг - 2,2 млрд доллари банклар ҳиссасига, 1,1 млрд доллари нефтгаз ва энергетика секторидаги корхоналарга, 447,2 млн доллари тоғ-кон ва металлургия саноати сектори ва 1 млрд доллари иқтисодиётнинг бошқа секторлари ҳиссасига тўғри келибди.

Ҳисобот даври мобайнида Давлат Ташқи Қарзи бўйича 621,8 млн доллар миқдоридаги асосий қарз ва 307,6 млн доллар миқдордаги фоиз тўловлари амалга оширилган.

Хусусий ташқи қарз тўловлари эса асосий қарз бўйича 2,4 млрд доллар ва фоиз тўловлари бўйича 331,1 млн долларни ташкил қилган.

“Ҳаракат”: Ўзбекистоннинг Ташқа Қарзи шундай катта нархга кўтарилибди? Аслида, катта нархимиз қанчага кўтарилган ўзи?

Мана шунақа саволларга жавоб қидиринг, ҳамма нарса дабдала эканлиги маълум бўлади! Ўзбекистоннинг аҳволи шунақа ўзи!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону