25 December 2021
17:32 - “Газпромбанк” Бошқаруви Раиси ўринбосари Алексей Матвеев: “Авиакеросин қимматлиги учун Тошкентга эмас, Чимкентга қўнганмиз”
Uzbekistan GTL заводи очилишида хорижий ҳамкорлар ҳам сўзга чиқди. Жумладан, “Газпромбанк” Бошқаруви Раиси ўринбосари Алексей Матвеев ўз бошидан ўтган воқеани гапириб берди.

- Ушбу завод аҳамияти ҳақида кўп гапириш мумкин. Хусусан, завод ишга тушиши натижасида авиа-керосин нархи сезиларли арзонлаши кутилмоқда. Ҳозир ҳеч кимга сир эмас, Ўзбекистонда авиакеросин муаммоси бор. Москвагача қўнмасдан, узлуксиз учишнинг иложи йўқ эди. Ўртада ёқилғи қуйиш учун қаергадир тўхташимиз керак бўлди.

Қарасам, биз Чимкентга қўндик. Албатта, Чимкентни ерга уриш ниятим йўқ, аммо ҳар томонлама Тошкентга қўниш яхшироқ эди, деб ўйлагандим. Чунки катта шаҳар, турли фавқулодда вазиятларда инфратузилма яхшироқ, самолёт билан бирор носозлик юзага келса, таъмирлаш имкони юқори, халқаро рейсларга қулай ва ҳ.к. Аммо нега Тошкентга эмас, Чимкентга қўндик, деб сўрасам, жавоб оддий бўлган: “Чунки Тошкентда авиа-керосин қиммат!”.

Бу биттагина мисол холос, бунақа воқеалар яна кўп бўлганига ишонаман. Uzbekistan GTL заводи эса шу каби муаммоларни бартарафга этишга ёрдам беришига ишонаман, - дебди бечора Алексей Матвеев.

Хуллас, шу оддий мисол ҳам кўрсатиб турибдики, Тошкентда авиа-керосин нархи бизда ҳали жуда қиммат, демоқда “Ҳаракат” мухбири. Кўрамиз, амалда нима бўлади, авиа-керосин нархи қанчалик бизда пастга тушади. Бундан аввалги хабаримизда айнан шу нарсага урғу берганэдик!!!

Кўриб турибсизки, бизда аҳвол ҳаммадан ёмон. Ҳатто, қўшни Қозоғистондан ҳам ёмон!!! Эҳ, бечора Ўзбекистон!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону