Шавкат Мирзиё Қашқадарё вилоятида “Uzbekistan GTL” заводини қуришдан мақсад республика аҳолисининг газ таъминотини яхшилаш эканлигини айтгани ҳамма ахборот воситалари тарафидан билдирилибди.
У геологияга ёрдам бермаётган давлатларнинг иши дабдала эканлигини урғулаб қуйидаги фактларни такрорлабди. Қаранг, завод ҳам қиймати, ҳам миқёсига кўра улканмиш. Унинг қиймати 3 миллиард 420 минг АҚШ доллари, бинолар майдони 135 гектар. Қурилишда бир вақтнинг ўзида 13 мингдан ортиқ муҳандис ва ишчилар қатнашгани бу ерда нақадар кенг кўламли ишлар бажарилганини кўрсатаётган эмиш.
Бундай йирик мажмуа шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда – Қатар, Нигерия, Жанубий Африка Республикаси ва Малайзияда барпо этилгани ҳам алоҳида урғуланибди.
У “Ўзбекнефтгаз” бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ҳамда Давлат геология қўмитаси раҳбари Бобур Исломовга ишларни жадаллаштириш масалалари бўйича маслаҳатлар берганмиш
Бундай заводларни тезда қуриб битказиш, ДАВЛАТИМИЗ қанча олға кетаётганини кўрсатармиш.
“Ҳаракат” мухбирлари айтишича, бу заводни тезроқ қуриб битказиш учун катта маблағлар сарфланганлиги бу аниқ нарса. Расмларга қаранг, ростдан ҳам БУЮК завод, аммо натижа қанақа бўлади? Ҳамма гап шу саволнинг жавобидадир
Ҳозир дунёда биздан 25 йил олдинда бўлган шу каби корхоналар борлиги кўрсатмоқдаки, мутахассисларимиз у ерга бориб ўрганиши ва кейин ўзимизда татбиқ қилишимиз керакмиш.
Тўри, асосан маслаҳат бериш осон иш, аммо натижа қанақа бўлиши умуман айтилмаганига нима дейсиз, жаноб мутахассислар? Заводнинг нархи шунчалик катта экан, нимага улар СЎМда эмас, АҚШ долларида берилмоқда? Ҳамма гап шунда-да?