25 December 2021
11:11 - Қозоғистондан қайтиб келган тўрт туркманистонликда “Омикрон” штамми аниқланди
Туркманистоннинг Болқон вилоятида Қозоғистондан келган тўрт туркман фуқаросида коронавируснинг омикрон штамми аниқланди.

Расмийлар карантин чекловларини кучайтиришни бошлаган.

Исми сир қолишини хоҳлаган маҳаллий тиббиётчилардан бири Озодликнинг туркман хизмати маълум қилишича, омикрон штаммини юқтирганлар Бекдаш карантин зонасида бўлган.

Унинг сўзларига кўра, қарийб икки ҳафта олдин туркман-қозоқ чегараси очилиб, Қозоғистондаги туркман фуқароларига мамлакатга киришга рухсат берилган. Аммо улардан тўрт нафаридан “омикрон” штамми чиққач, ўтиш жойи қайтадан ёпиб қўйилган.

Аввалроқ Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов коронавируснинг “омикрон” штамми мамлакатга “кириб келиши” эҳтимоли борлигини назарда тутиб карантин чекловларини кучайтиришга кўрсатма берган эди.

Туркманистон раҳбарияти пандемия бошланганидан бери мамлакатда COVID-19 билан ҳеч ким касалланмаганини иддао қилиб келмоқда.

Бироқ Озодлик билан мулоқотда бўлган маҳаллий тиббиёт ходимлари Туркманистонда коронавирус кенг тарқалганини, илк вирус юқтириш ҳолатлари 2020 йил март ойида қайд этилганини маълум қилишган. // Ozodlik.org

Жуда қизиқ: Қаранг, ҳатто Туркманистонда тўрт туркманистонликда “Омикрон” штамми аниқланибди. Нега Ўзбекистонда жимлик ҳукм сурмоқда?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону