24 December 2021
13:33 - Жанубий Кореянинг 22 йиллик қамоқ жазоси олган собиқ президенти Пак Кин Хэ афв этилармиш, жорийдаги Корея Республикаси Президенти Мун Жэ Ин қачон оқланади?
Жанубий Корея ҳукумати коррупция учун 22 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган собиқ президент Пак Кин Хэ афв этилиши ҳақида “Рёнхап” нашри хабар берди.

69 ёшли собиқ сиёсатчи Янги Йил муносабати билан афв этилиши режалаштирилаётган 3 мингдан кўпроқ маҳкумлар рўйхатига киритилгани хабарларда айтилмоқда. Собиқ президентни афв этиш қарори унинг соғлиғи яхши эмаслигини ҳисобга олган ҳолда инсонпарварлик нуқтайи назаридан қабул қилинганмиш. 2019 йилда Пак Кин Хенинг елкасида жарроҳлик амалиёти ўтказилган, жорий йилда эса у елка ва умуртқадаги оғриқлар билан 3 марта шифохонага ётқизилган. У 4 йил 9 ойни панжара ортида ўтказгани ҳам айтилмоқдамиш.

Бошқа президентларнинг аҳволи қандай?

Жанубий Корея президенти лавозимини 2013 йил февралда эгаллаган Пак Кин Хэ ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва порахўрликдаги айбловлар учун 2017 йил мартида ўз лавозимидан четлатилганди. Унга нисбатан чиқарилган ҳукмга кўра, сиёсатчи Жанубий Кореянинг Samsung ва Lotte каби йирик компанияларини ўз дугонасига қарашли жамғармаларга 77,4 млрд вон хайрия қилишга мажбурлаган.

Пак Кин Хэ дастлаб 30 йиллик қамоқ жазоси ва 17 млрд долларга яқин жаримага тортилган. Бироқ кейинроқ суд ҳукмни юмшатиб, қамоқ жазосини 20 йилгача қисқартирган ва сиёсатчининг 180 млрд вон жарима ҳамда 35 млрд вон товон пули тўлаши кераклиги белгилаган экан.

Хўш, булар жазосини ўтаётган ПРЕЗИДНТЛАРдир. Жорийдаги Президент Мун Жэ Ин қачон оқланади? Эй, кечирасиз, у ҳали қораланмади ва ҳалигача жазога тортилгани йўқ-ку? Бу Президент яқинда ўз ҳузурига борган Шавкат Мирзиё ва расмий хотинини қандай кутиб олганини ким кўрмади?

Лекин, у ҳам кераклигича оқланиши ва озодликка чиқарилиши керак! Авваламбор, уни ҚОРАЛАШ ва жазолаш лозим!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону