24 December 2021
16:05 -
"Омикрон": Европа яна “Омикрон” билан боғли равишда тиббий ниқобга "қайтмоқда"
Коронавируснинг “омикрон” штамми ҳақида борган сари кўпроқ маълумотга эга бўлмоқдамиз. Тўғри, ҳозиргача ўтказилган изланишлар натижалари “омикрон”ни юқтирганларда касаллик “дельта”га нисбатан енгилроқ ўтаётгани ҳақида гапиришмоқда.
“The Guardian” нашри эса “омикрон”га хос умумий симптомлар ҳақида ёзди. Унга кўра, ушбу вирус тури билан касалланган беморларда томоқ оғриғи ва қичишиши, мушаклар зирқираши, чарчоқ, қуруқ йўтал ҳамда кечаси терлаш каби белгилар кузатилади.
Янги штаммдан илк ўлим Германияда ҳам қайд этилди.
Буюк Британияда эса коронавирусга чалиниш бўйича рекорд кўрсаткичлари ҳар куни янгиланяпти: охирги суткада бу ерда деярли 120 минг янги ҳолат аниқланган.
Испанияда эса нафақат жамоат жойлари, балки кўчада ҳам мажбурий ниқоб тақиш талаби қайта жорий этилиши маълум қилинди. Мамлакатда ўтган куни 60 мингта коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган бўлса, шундан қарийб ярмини “омикрон” ташкил этяпти.
Ўз навбатида, Италия ҳукумати 2022 йилнинг 31 январига қадар оммавий тадбирлар ўтказишни тақиқлади, дискотекалар ва клубларни ёпишга қарор қилди. Энди мамлакатда аҳоли кўча ва жамоат жойларида тиббий ниқобда юришга мажбур.