24 December 2021
02:25 -
Яхши хабар: Бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларига берилган Қўшилган Қиймат Солиғи (ҚҚС) имтиёзлари яна 4 ойга, яъни 2022 йил 30 апрелга қадар узайтирилиши мумкин
Ҳозир гўшт, картошка, ўсимлик ёғи каби маҳсулотлар импортига берилган ҚҚС имтиёзлари 2022 йил 30 апрелга қадар узайтирилиши мумкинлиги муҳокама қилинаётган экан.
Кунгабоқар ва соя уруғлари ҳамда ўсимлик ёғи импорти, шунингдек, ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва ички бозорда реализация қилиш 2021 йил 1 майдан 31 декабргача, гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинадиган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек, уларни мамлакатга олиб кириш 10 октябрдан 31 декабргача Қўшилган Қиймат Солиғидан озод қилинган экан.
Парламент Депутати Дониёр Ғаниев телеграм-каналида ёзишича, юқорида кўрсатилган маҳсулотларга нисбатан ҚҚС имтиёзлари 2022 йил 30 апрелга қадар узайтирилиши мумкин бўлиб қолибди.
Мана унинг таклифлари: “Яқинда бўлиб ўтган Бюджет лойиҳаси муҳокамаси доирасида 2022 йилда инфляция даражасини жорий йилга нисбатан пасайтириш, аҳолининг харид қобилиятини ошириш ва энг асосийси, истеъмол таркибидаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарор сақлаш мақсадида Ҳукумат вакиллари, жумладан Бош Вазир ўринбосари Жамшид Анваровичдан озиқ-овқат маҳсулотлари учун жорий йил охиригача берилган ҚҚС имтиёзлари муддатини узайтириш масаласини кўриб чиқишни сўрагандим.
Бугун Парламентга Ҳукумат томонидан киритилган қонун лойиҳасида айнан шу таклиф инобатга олиниб, жорий йил охиригача берилган имтиёзлар муддати яна 4 ой муддатга чўзилиши назарда тутилмоқда”.
Дониёр Ғаниев билдиришича, ушбу қонун лойиҳасига асосан 2022 йил 30 апрелга қадар қуйидагилар ҚҚСдан озод қилинади:
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек, соя данагини олиб кириш;
- ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма;
- гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек, уларни мамлакат ҳудудига олиб кириш.
Хуллас, кўриб турибмизки, бу рақамларнинг ортиши жуда муҳим масала. Айнан шу сабабли, бу қарор қабул қилиниши жуда ҳам ТАБИИЙдир.