22 December 2021
16:05 - Шавкат Мирзиё бугун айтибди: “Аллоҳ Таоло ҳам айтади – Сендан ҳаракат, мендан баракат”. Аммо, аввалари ҳам бу шахснинг гаплари тўғри чиқмасди! Энди “Бўлаверади, деб ўтиради кўпчилик. Бўлмайди!” дебди!

Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё кўп гаплар гапираверарди. Аммо, амалда улар бажарилмасди. Масалан у 2017 йилнинг бошларида қишлоқ жойларига бориб “уни экинг, буни экманг!” деб маслаҳат берарди. Бироқ, бажарилмади. Кейинчалик, бу шахс “чет эллардан пул олиб келиб, бир нарсалар қилинг” деб маслаҳатлар берди. Қани, бўлмади?

Мана энди у гўёки ерга тушиб, ҳаммага шу куннинг муаммолари бўйича маслаҳатлар бермоқда. Бироқ, булар ҳам бажарилмайди!

Бугун Шавкат Мирзиё Олмалиқ шаҳрида ҳудуд фаоллари билан учрашиб, ҳоким ёрдамчилари аҳоли ўртасида ишончни ошириши зарурлиги ҳақида айтиб ўтибди. Бу ҳақда маҳаллий мухбирлар хабар бермоқдалар.

Мана унинг бугунги гаплари: “Аллоҳ Таоло ҳам айтади – “Сендан ҳаракат, мендан баракат”. Бутун жамиятни уйғотиш керак, бу албатта осон иш эмас, лекин бошқа йўлимиз йўқ. Кўпчилик “бўлаверади” деб ўтираверади. Бўлмайди! Вақт шиддат билан ўтиб кетяпти!”

Мана ҳозир 2-чи президентлик муддати ҳам бошланди. Энди у маҳаллий ҳоким ёрдамчилари аҳоли ўртасида ишончни ошириши зарурлиги ҳақида айтиб, ҳаммани “Бутун жамиятни уйғотиш керак, бу албатта осон иш эмас, лекин бошқа йўлимиз йўқ!” деб айтишгача борибди.

Амалда ҳеч нарса бўлмайди! Аслида, Шавкат Мирзиё қуйидаги нарсаларни тушуниб етиши КЕРАК, тўғрироғи, ШАРТ!

Нимани дейсизми? У бир маҳаллар ўзи ишдан улоқтирган Рустам Азимни қайтариб олиб келиши керак! Қолган соҳаларда нима қилиш керак? “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат ҳам ўшалар ичида, демак, уни ҳам қайтариш керак!

Аммо, ишдан четлатиб қўйилган одамлар билан бутун ШАҲАР ТЎЛА экан, Ўзбекистонимизни авваламбор ўшалардан тозалаш, ФУНДАМЕНТАЛ ИСЛОҲОТЛАР ўтказиш керак. Авваламбор, улардан тозаланиш ШАРТ эканлигини ҳамманинг миясига қуйиш керак!

Хуллас, у ҳеч нарса демабди. Демак, ҳамма нарса эскиси каби қолаверади! Демак, яна бир марта қайтарамиз: “Жаноб Шавкат Мирзиё, зудлик билан атрофингиздагиларни алмаштиришдан иш бошланг. Акс ҳолда, ҳамма нарса Янги Ўзбекистонда ҳам Совет замонида каби қолаверади!”

Шундай экан, шу расмдаги 2 кишидан бирини (у – Абдураҳим Пўлат) тахтига тикланг. Акс ҳолда, ҳамма нарса эскичаси каби қолаверади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону