22 December 2021
21:30 - Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва бошқа масалалар бўйича Шавкат Мирзиёнинг қарори! “Ҳаракат”: Аслида, нима бўлади?

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Шавкат Мирзиё жаноблари қуйидаги нарсаларни ўз ичига олувчи қарорлар имзолабди.

2022 йил 1 январдан бошлаб Бандликка Кўмаклашиш Давлат Жамғармаси Маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия берилармиш.

Қаранг, бу оламшумул Қарорнинг оламшумуллигига! Кўрамиз, амалда нималар бўлади?

Масалан, 2022 йил 1 мартдан бошлаб:

- 1. Солиқ кодексининг 380-моддаси биринчи қисмига мувофиқ болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун даромад солиғи бўйича белгиланган имтиёз меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 бараваридан 3 бараваригача оширилармиш,

- 2. 2024 йил 1 мартга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) улар томонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат Бюджетидан тўлиқ қайтариб берилармиш.

Ва ҳоказо ва ҳоказолар!!!

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ижрочи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Бош Вазири Абдулла Арипов зиммасига юкланиши керакмиш. Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёга 2022 йил 1 июлга қадар ахборот берилиши керакмиш.

“Ҳаракат”нинг фикрича, шунақа қарор ва шунақа ҳукмлар. Бечора Шавкат Мирзиё шунақа нарсалар билан шуғулланиб ўтирса, амалда ҳаётда нима бўлади?

Ҳеч нарса бўлмайди, дейилади ҚАРОРда! Ҳамма нарса бу қарор қандай бажарилиши ҳақида. Кўрамиз, ҳаётда нималар бўлади?

Кўрамиз, ҳаётда нималар бўлишини қарорни қандай амалга ошириш кўрсатади. Тўғри, Шавкат Мирзиё аввалги президент Ислом Карим тарафидан имзоланган қарорларни қандай бажарган эди! Амалда кўрамиз, Шавкат Мирзиё Ўзбекистонда амалга оширилиши керак бўлган НИМАЛАРНИ бажаришга кучи етади?

Ҳеч нарсага етмайди!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону