22 December 2021
14:15 - Ўзбекистондан 5 кунлик дам олиш вақтида парвоз қилиши мумкин бўлган давлатлар рўйхати маълум қилингани ҳақида! Булар бажарилиши мумкин, аммо кейин нима бўлади?
Маълум қилинишича, бугунги кунда 18 та хорижий мамлакатлар билан мунтазам авиақатновлар тикланган бўлиб, ҳафтасига 28 та йўналиш бўйича 144 та парвозлар амалга оширилмоқда.

Мамлакат фуқаролари байрам кунлари қуйидаги хорижий давлатларга авиақатновлар орқали ташриф буюриши мумкин:

- Туркия, 40 та рейс (Тошкент – Истанбул, Самарқанд – Истанбул, Фарғона – Истанбул);
- Қозоғистон, 34 та рейс (Тошкент – Олмаота, Самарқанд – Олмаота, Урганч-Оқтов, Нукус-Оқтов, Нукус-Оқтўба);
- Россия, 22 та рейс (Тошкент – Москва, Самарқанд – Москва, Самарқанд – Санкт-Петербург);
- БАА, 16 та рейс (Тошкент – Дубай, Тошкент – Шаржа);
- Корея, 4 та рейс (Тошкент – Сеул);
- Тожикистон, 4 та рейс (Тошкент – Душанбе);
- Беларусь, 4 та рейс (Тошкент – Минск);
- Қирғизистон, 3 та рейс (Тошкент – Бишкек);
- Миср, 3 та рейс (Тошкент – Қоҳира, Тошкент – Шарм-ал-Шайх);
- Грузия, 2 та рейс (Тошкент – Тбилиси);
- Германия, 2 та рейс (Тошкент – Мюнхен);
- Ҳиндистон, 2 та рейс (Тошкент – Деҳли);
- Кувайт, 2 та рейс (Тошкент – Ал-Кувайт);
- Латвия, 2 та рейс (Тошкент – Рига);
- АҚШ, 2 та рейс (Тошкент – Нью-Йорк);
- Эрон, 1 та рейс (Тошкент – Теҳрон);
- Исроил, 1 та рейс (Тошкент – Тель-Авив);
- Саудия Арабистони, 1 та рейс (Тошкент – Ар Риёд);

Айтилмоқдаки, парвозлар санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.

Аммо, кейин нима бўлиши номаълум. Ишқилиб, ҳамма нарса жойида бўлсин. Чунки, авваллари ҳам шунақа эълонлар бериларди, аммо улар тўлиқ бажарилмасди. Кўрамиз, энди нима бўлади!?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону