21 December 2021
13:34 -
АҚШда “омикрон” штамми билан боғлиқ дастлабки ўлим қайд этилгани ҳақида
АҚШ Касалликларни Назорат ва Профилактика Қилиш Марказининг билдиришича, мамлакатдаги COVID-19 билан боғлиқ ҳолатларнинг 73,2 фоизи “омикрон” штаммига тўғри келмоқда экан.
АҚШда “омикрон”штамми билан боғлиқ илк ўлим ҳолати қайд этилгани ҳақида Техас Штати соғлиқни сақлаш органларига таяниб ABC телеканали хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бу АҚШда “омикрон” штаммини юқтириш оқибатида юз берган биринчи ўлимдир. Телеканал маълумотига кўра, оламдан ўтган шахс 50 ёшлардаги эркак бўлиб, унинг коронавирусдан ташқари, соғлиғи билан боғлиқ бошқа муаммолари ҳам бўлгани айтилмоқда.
АҚШ Касалликларни Назорат ва Профилактика Қилиш Маркази тарафидан айтилишича, мамлакатдаги COVID-19 билан боғлиқ ҳолатларнинг 73,2 фоизи “омикрон” штаммига тўғри келмоқда экан. Бир ҳафта аввал бу кўрсаткич 12,6 фоизни ташкил этаётгани ҳам маълум қилинибди.