20 December 2021
20:44 - Шавкат Мирзиёнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев: Афғонистон фуқароларини мажбуран, куч билан ўз ватанига қайтариш режалаштирилмаган. “Ҳаракат”: Шу аҳмоқона хабарга ишонадиганлар борми?
Исматулла Иргашевга кўра, Ўзбекистондан ўз ватанига қайтган афғонистонлик қочоқлардан бирортаси ҳам ўлдирилгани ёки қамоққа олинмаганини маълум қилинмаганмиш. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда яшаётган Афғонистон фуқароларини мажбуран ўз мамлакатига қайтариш режалаштирилмаганмиш.

Ўзбекистонда яшовчи Афғонистон фуқаролари ўз ватанларига мажбуран қайтарилмаслиги, 17 декабрь куни бўлиб ўтган брифингда Исматулла Иргашев билдирган эди.

Бу каби ёлғон хабарларни тарқатиш - Ўзбекистон каби давлатда оддий воқеадир. Бу вакил “Ўзбекистон ҳудудида яшовчи Афғонистон фуқароларини мажбуран, куч билан ўз ватанига қайтариш ниятимиз йўқ” деганмиш.

Унга кўра, август ойида Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтган 150 нафар қочқиннинг молиявий имкониятлари жуда паст, уларнинг оилалари Афғонистонда қолганмиш.

20 август куни Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги Афғонистоннинг 150 нафар фуқароси ўз хоҳиши билан ватанига қайтарилганини эълон қилиб, Ўзбекистон ҳукумати “Толибон” раҳбарияти вакиллари билан шу масалада келишиб олингани ҳақида ЁЛҒОН хабарлар тарқатган эди.

Яқинда БМТнинг Афғонистон бўйича хавфсизлик кучлари собиқ аъзоларининг қатл этилиши, журналистларнинг таъқиб қилиниши, аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларидан хавотирдалигини билдирганди. Қани энди ўша БАЁНОТ?

БМТнинг ўша баёнотида аёллар ҳуқуқларини таъминлаш тўғрисидаги фармонга қарамай, уларнинг аксарияти ишлаш ҳуқуқи ёки имкониятига эга эмас, аёл педагоглар етишмаслиги сабабли қизлар ўқий олмаяпти, деб қайд этилган эди.

Мана ҳақиқий хабар қаерда, дейишмоқда “Ҳаракат” мухбирлари! Мана шу хабар аниқ эканлиги маълум бўлгач, Афғонистон бўйича биронта хабарга ишонч қолмайди. Қолаверса, қолмаган ҳам!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону