21 December 2021
15:00 - Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) “омикрон” штамми дельта-штаммдан тезроқ тарқалаётганини маълум қилди

Бундан ташқари, омикрон вирусга қарши эмланганлар ва ундан соғайганлар учун ҳам зарарлий эканлиги ҳам билдирилибди. Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус маълум қилди.

“Айни вақтда омикрон дельтадан тезроқ тарқалаётгани ва эмланганлар ҳамда вирусдан соғайганлар яна унга чалиниши мумкинлигининг тасдиғи бор”, деб таъкидлаб ўтган ЖССТ раҳбари.

Халқаро ташкилот, шунингдек, омикрон-штаммнинг тарқалиши бўйича прогноз берди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги штамм тобора кўпроқ давлатларда, жумладан аҳолининг вирусга қарши эмланганлик даражаси юқори бўлган жойларда ҳам қайд қилинмоқда.

Бу орада ЖССТ Бош Илмий Ходими Сумья Сваминатан омикрон ўйланаётгандек коронавируснинг енгил варианти ҳисобланмаслиги ва оғир касалланишга олиб келиши мумкинлигини айтган. Шу сабабли у “қўлни қовуштириб ўтириш ножоизлигини” ҳам қўшимча қилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону