15 December 2021
21:42 -
Юсуф Жума: Ҳамон иккинчиси тўғилгани йўқ ва бошқалар!

Ҳамон иккинчиси тўғилгани йўқ.
Ўрни бўш Беруний - онги дунёнинг,
Ҳамон иккинчиси тўғилгани йўқ.
Ёвузлик қонини тўкди Темурбек,
Хун буғига чўкди - чексиз тўққиз кўк,
Осмонлар ташнадир - очун истар эрк,
Ҳамон иккинчиси тўғилгани йўқ.
Бобурбек - чериксиз ўспирин бола,
Империя қурди, руҳига қуллуқ!!!
Юз йиллар Тангрига этсак ҳам нола,
Ҳамон иккинчиси тўғилгани йўқ.
Оламни яратган олти кунда Чин,
Эр яратиш дунё қуришдан қийин -
Минг йиллар етмади - армон - КУЛТЕГИН,
Ҳамон иккинчиси тўғилгани йўқ.
2021 йил
* * * * *
Бир қўтонда минг бир пода,
Оти эшакдан тўғади.
Турли жонзот, йўқ бир тоза,
Ити пишакдан тўғади.
Оққушлар калхатлар билан,
Қарғаю -зоғ - иллат билан,
Осмони шайтанат билан,
Шери кўппакдан тўғади.
Динсизликдир - йўл - динлари,
Тутилгандир ой - кунлари,
Бургутлару лочинлари
Калтакесакдан тўғади.
Йўлбарси тўғар тўнғиздан,
Олисдир ору - номусдан,
Урғочилар урчир ҳездан,
Қачон эркакдан тўғади?!
Сўзимни йўйманг ёмонга,
Кўнглим - кўшк ТАНГРИ - хоқонга,
Ўзи кон барча хирмонга,
Деманг - элакдан ёғади.
2021 йил,12 декабр
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения