16 December 2021
01:53 - Билл Гейтс раҳбарлигидаги миллиардерлар қарийб 50 млрд долларни хайрия қилишга ваъда беришибди, ҳозир бу пулни йиғиш билан оворамишлар! “Ҳаракат” Агентлиги нима дейди?

Giving Pledge лойиҳасининг ташаббускори миллиардер Билл Гейтс бўлиб, унинг ғоясига кўра, дунёнинг энг бадавлат инсонлари бойлигининг камида ярмини ҳаётлигида ёки васият орқали хайрия қилиши лозим эмиш.

Жами 14 киши, жумладан, 11 нафар миллиардер Giving Pledge ташаббусига қўшилибди - улар қарийб 50 миллиард долларни хайрия ишларига ажратишга ваъда беришибди. Бу ҳақда мазкур лойиҳа матбуот хизмати эълон қилгани жуда ҳам қизиқ.

Лойиҳага қўшилганлар орасида дизайн учун мўлжалланган Canva сервиси асосчиси Мелани Перкинс ва Клифф Обрехт, Pinterest ҳаммуассиси Бен Зилберман, DoorDash таом етказиб бериш хизмати раҳбари Тони Сюй ва миллиардер Жаред Айзекман ҳам борлигига нима дейсиз?

Эълонда айтилишича, бу ташаббусга дунёнинг 28 мамлакатидан 231 нафар қатнашчи қўшилибди ва Лойиҳа ташаббускори Билл Гейтс “Мен доимо қўлингиздан кимгадир ёрдам бериш келса, буни албатта қилишингиз керак деб ҳисоблаб келганман”, дебди.

Бу лойиҳанинг ташаббускори ростдан ҳам миллиардер, замонавий кибератаклар ташаббускори Билл Гейтс (расмда) бўлиб, унинг ғоясига кўра, дунёнинг энг бадавлат инсонлари бойлигининг камида ярмини ҳаётлигида ёки васият орқали хайрия қилиши лозим экан.

Энг қизиғи, бу ташаббусга Марк Цукерберг ва Илон Маск ҳам қўшилганмиш ва улар ҳам ўз фикрларини айтар эмишлар.

Хуллас, шунақа лофлар айтилмоқда. Кўрамиз, ҳаётда нима бўлади, демоқда “Ҳаракат” мухбирлари!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону