15 December 2021
19:29 - Бектемир Тумани Ҳокими: Қўйлиқ Деҳқон Бозорини кўчириш босқичма-босқич амалга оширилармиш! “Ҳаракат”: Қани бунинг исботи?
Тошкентдаги Қўйлиқ Деҳқон Бозори босқичма-босқич кўчирилармиш, бу ҳақда Бектемир Тумани Ҳокими Тапил Маҳамадзиёев маълум қилганмиш.

Мана Тапил Маҳамадзиёев исмли ҳоким 13 декабр куни туман депутатлари билан учрашувда айтган гаплари:

“Бозор кўчирилиши босқичма-босқич амалга оширилади. Кадастри борларга давлат томонидан 100 фоиз компенсация тўлаб берилади, албатта.

Бозорнинг кўчиши нарх-навога таъсир қилмайди. Чунки янги бозорда реклама мониторлари мавжуд ва бир айлантириши 100 млн сўм туради. Бу бозорга қўшимча даромад келтиради.

Биз янги бозор маъмурияти билан 3 ой патта пули олмаслик шарти билан келишдик. 3 ой давомида ҳеч қанақа патент пули тўламасдан тадбиркорларни қабул қилади.

Ўшангача нарх-навода бироз ўзгаришлар бўлиши мумкин. Бозорни босқичма-босқич кўчирмасак бўлмайди”.

Бу ҳоким бозор кўчирилаётган Food City мажмуаси эндиликда Бектемир Тумани ҳудудида эканини таъкидлаб, август ойидан бери Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ Туманининг бир қисми Бектемир Тумани ҳудудига ўтганини ҳам эълон қилганмиш.

Тўғри, 7 декабрь куни Тошкент шаҳар ҳокимининг Қўйлиқ Деҳқон Бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилиши ҳақидаги қарори эълон қилинган. Аммо, бу гаплар қуруқ гап-ку!?

14 декабрь куни Қўйлиқ Деҳқон Бозори маъмурияти вакили Қодиржон Нормирзаев бозор бузилиши ёки кўчиши ҳақида ҳеч қандай расмий топшириқ берилмагани ва сотувчиларни жавобгарликка тортиш бўйича огоҳлантириш хати ҳеч ким томонидан берилганидан хабари йўқлигини айтибди.

“Ҳаракат” Агентлигида шундай саволлар туғилишини эслатмоқчи. Уларнинг энг соддаси ва тушунарлилиши шундай: Қодиржон Нормирзаевнинг гаплари қаердан келди? Қани бу гапларнинг исботи? Қани бу иш амалга ошишининг исботи? Ва шу каби мисоллар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону