27 July 2009
21:53 - Германия ҳукуматининг ўзбек режимига севгиси немисларнинг итларга бўлган илиқ муносабатининг давомими?
Русларнинг ИТАР-ТАСС агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, немислар Европа халқлари ичида ўй итларига энг катта эътибор берувчи миллат ҳисобланиши мумкин. Чунки, Немис Итсеварлар Иттифоқининг бугун тарқатган маълумотларига кўра, немислар фақат ўз итлари учун бир йилда 5 млд евро ҳаражат қилишади.

Германияда ҳозир 5 млн ўй ити бор. Махсус дўконларда итлар учун, овқатдан ташқари, лакланган оёқ кийими, тўй ва чўмилиш кийимлари, қишда кийиладиган комбинезон и шубалар бор. Турли тақинчоқларни гапирмаса ҳам бўлади. Немис Итсеварлар Иттифоқининг расмий вакили Удо Коперник бу маълумотларни мағрурланиб тақдим этибди.

Табиий, бу немисларнинг ўз иши, уларнинг табиати. Аммо, 21 асрда баъзи мамлакатларда одамлар очликдан ўлар экан, бу каби фаолият билан мағрурланиш ўринлими?

Бунинг устига, Германия ҳукуматининг ўзбек режимига бўлган севгиси немис халқининг итларга бўлган муҳаббатининг давоми эмасмикан деган савол туғилиши ҳам табиийдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону