27 July 2009
22:24 -
Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларини саратон тафти ўз домига олган
Бундан икки кун илгари мамлакатимизнинг Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидаги хонадонларнинг хусусий термометрлари цельсий шкаласи бўйича 50-54 даражалик иссиқни қайд этди. Хусусий хонадонларнинг термометрларига урғу бераётганимизнинг сабаби бор. Расмий идораларнинг иссиқлик ўлчовчи жиҳозлари 40-45 даражадан юқори иссиқни қайд “қилмайди” шекилли, расмий хабарларда фақат шу рақамлар келтирилади.
Ҳар куни Европанинг қайсидир мамлакатидаги ҳаво ҳарорати кўтарилганини намойиш қиладиган Тошкент телевидениесига мамлакатимизнинг жанубий вилоятлари узоқлик қилмоқда. Шундай бўлмаса эди, у бугун мазкур вилоятларда ўзига хос қум бўрони (шамол) бошланганини кўрсатган бўларди.