27 July 2009
21:37 - Қозоққа чўчқа гриппи келди, бундан ўзбеклар ҳам хавотирда
Бугун Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири саволларига жавоб қайтарган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси санитария-тиббиёт хизмати бошлиғи Шониғмат Шораҳмедов мамлакатга AH1N1 вирусининг кирмаслиги учун чора-тадбирлар кучайтирилганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, самолёт траппларидан тортиб, сўнгги назорат ойнакчаларига қадар мазкур хавфли вирусни аниқлаш учун давомли текшириш ускуналари ўрнатилган. Тошкент халқаро аэропортида махсус санитария-тиббиёт комиссияси фаолият олиб бормоқда.

Бироқ мамлакатнинг бошқа расмийлари қатори Шораҳмедовнинг ҳисоботи ҳам чўпчакдан бошқа нарса эмас, дейди Тошкент халқаро аэропортидаги ҳолатни кузатган мухбиримиз. Бор-йўғи, бу ердаги паспорт назорати пункти олдида оғзига ниқоб танғиган бир ҳамшира қўлида термометр ушлаб ўтирипти. Айрим йўловчилар лозим топса термометрни бир қўлтиғига тиқиб, қайтариб беради. Кўпчилик эса йўқ. Шораҳмедов айтаётган ускуна-ю дабдабалардан дарак йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону