27 July 2009
20:46 - Марказий Сайлов Комиссияси Қурмонбек Бақиевни сайлов ғолиби деб эълон қилди
Қирғизистгонда ўтган пайшанба куни ўтказилган президент сайловнинг ниҳоий натижалари Марказий Сайлов Комиссияси томонидан бугун тушлик соатларида эълон қилинди. Қурмонбек Бақиевни сайлов ғолиби деб тан олувчи протокол имзоланди, дейилади қирғиз оммавий ахборот воситаларида тарқатилган хабарда.

МСК раиси Токтогул Султакеевнинг билдиришича, сайловда 2 328 069 киши қатнашган, бу умумий сайловчиларнинг 79,13 фоизидир.

Номзодларга берилган овозлар тақсимоти қуйидагича:

Қурмонбек Бақиев – 2328069 овоз (76,12%)
Алмаз Атамбаев - 195 973 (8,41%)
Темир Сариев - 157 005 (6,74%)
Токтаойим Уметалиева - 26 640 (1,14%)
Нурлан Мотуев - 21 724 (0,93%)
Женишбек Назаралиев - 19 283 (0,83%)
Ҳаммага қарши - 108 553 (4,66%)

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону