28 September 2021
17:45 -
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида 15 та илмий-тадқиқот институти ташкил этилибди. “Ҳаракат” нима демоқда?
Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ Хўжалигида Билим ва Инновациялар Миллий Маркази тизимидаги илмий ташкилотларнинг тузилмаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган экан.
Президентнинг “Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ Хўжалигида Билим ва Инновациялар Миллий Маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2021 йил 3 февралдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган муассасалар қуйидагилардир. (Улар Лола Абдуазимованинг Norma.uz сайтидан олинди):
Дон ва Дуккакли Экинлар Илмий-Тадқиқот Институтининг (ДДЭИТИ) Ғаллаорол илмий-тажриба станцияси негизида Лалмикор Деҳқончилик Илмий-Тадқиқот Институти;
ДДЭИТИнинг Қашқадарё филиали негизида Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти;
ДДЭИТИининг Қорақалпоғистон илмий-тажриба станцияси ва Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон илмий-тажриба станцияси негизида Дон ва Шоли Илмий-ишлаб Чиқариш Бирлашмаси.
Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик ва Узумчилик Илмий-тадқиқот Институти ва Ўсимликларни Ҳимоя Қилиш Илмий-тадқиқот Институти давлат муассасаси шаклида қайта ташкил этилган ҳолда Миллий Марказ Тизимига ўтказилди.
Миллий Марказ Тизимига ўтказилган илмий-тадқиқот институтлари, илмий ишлаб чиқариш станциялари ва участкаларининг бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича харажатлари ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ маблағлари ҳисобидан амалга оширилармиш.
* * * * *
“Ҳаракат”: Хуллас, шу ҳужжат билан тизимга кирадиган барча 15 та илмий-тадқиқот институтларининг ташкилий тузилмаси тасдиқланибди, амалий ишлар бошланибди. Кўрамиз, буёғи нима бўлади? Ҳамма нарса эскичаси қолавериши мумкин. Бали қандайдир ўзгаришлар бўлади. Шу ишлар қандай кетаётганини бизга билдириб туринг, қимматли ўқувчиларимиз!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения