28 September 2021
20:50 - Шавкат Мирзиё Европа бозорларига кириш учун “Фарғона бренди” жорий этмоқчи! Шунга “Ҳаракат” нима дейди?
Кеча қўшни вилоятда бўлиб, бугун сайловолди пропагандасини ёпиш учун Фарғона вилоятига келган Шавкат Мирзиё қуйидаги баёнотни берибди:

“Қўшни давлатлар билан чегарадош Бешариқ ва Риштон туманларида божхона чегара назорат постлари яқинида “эркин савдо майдонлари” ташкил қилинади. Ушбу ҳудудларда маҳаллий экспортчилар ва хорижий харидорлар ўртасида тўғридан тўғри алоқа ўрнатилиб, экспортчиларга маҳсулотларни қулай ва воситачисиз сотиш имкони яратилади.

Европа бозорларига кириш учун қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларига “Фарғона бренди”ни жорий этамиз. Бунда, Европа бозори талабларига жавоб берадиган асбоб ва ускуналар импорт қилинганда имтиёзли кредитлар билан биргаликда, ер ажратишда ҳам алоҳида енгилликлар тақдим этилади.”

Қаранг, бу ишлар осон эмаслигини урғулаган Ўзбекистон Президенти Япония, Корея, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Буюк Британия, Германия каби олис давлатларга мева-сабзавот маҳсулотларини (гилос, ўрик, шафтоли, узум, анор, қароли, олхўри) авиатранспорт орқали ташишда амалда тақдим этилаётган компенсация миқдори оширилишини айтиб, қўшимча қилибди:

“2026 йилга бориб вилоятда экспортчи корхоналар сони 10 баробарга кўпайиб, 5 мингтага етади. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш орқали 140 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади.”

Бу вилоятда 12 минг 600 гектар экин майдонлари аҳолига 10 дан 50 сотихгача очиқ танлов асосида, узоқ муддатга ижарага бериш орқали 50 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади. Фойдаланишдан чиқиб кетган 25 минг гектар майдон ўзлаштирилиб, мева-сабзавотчилик ва чорвачилик учун танлов асосида ажратиб берилади. Бу 20 минг аҳолини банд қилиш имконини беради, дейишгача борибди хўжайинимиз Шавкат Мирзиё.

* * * * *

Кўриб турибмизки, Ўзбекистон ўзининг ўта муҳтожлигини яшириш учун ҳар куни бир нарсалар ўйлаб топмоқда. Унитмангки, у аввал қишлоқ хўжалигида нималар қилиш кераклигини санаб чиқди, уларни амалга ошириб бўлмаслигини тушуниб етгач, бошқа мавзуларга ўтди.

Масалан, айнан Шавкат Мирзиё ЧЕТ ЭЛ инвестицияларини бизга олиб келишни ташвиқот қилиб ҳар куни уйида бўлса ҳам, қўчаларда бўлса ҳам шу ишни мақташ билан ўтказди. Кейин маълум бўлдики, бу ишнинг ҳам келажаги йўқ.

Энди у Ўзбекистон бўйлаб, ҳамманинг ўртача ойлиги ортишига йўл очиб берадиган ишлар қилмоқчи бўлибди. Шуларни у сайлов олди пропагандасида ҳаммага тиқиштирмоқда.

Жаноб Шавкат Мирзиё, бундай ишлар билан ҳам олға кетиб бўлмайди!!! Ўзбекистон тўла бозор иқтисодига ўтиши керак. Бунинг учун авваламбор ҲАММА НАРСАНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, у ерда бозор иқтисодиёти принциплари ишлаши кераклигини, айни замонда, ТЎЛА ДЕМОКРАТИЯГА ўтиш кераклигини ҳаммага тушунтиринг. Авваламбор бундай нарсаларга кучингиз етишини намойиш қилинг.

Ана ўшанда кўрамиз, нималарга қодир эканлигингизни! Энг яхшиси, ҳали ҳам кеч эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси каби сиёсий институтларга йўл беринг.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону