26 September 2021
21:43 -
Шавкат Мирзиё: Ярим йилда Ўзбекистоннинг биттагина соҳасида коррупция етказган зарар қарийб 600 млрд сўмни ташкил этибди. “Ҳаракат”: Наҳотки, битта одам шунча ўғрилик қилган?
Бу ҳақда хабарни Ўзбекистоннинг жорийдаги раҳбари, яъни, Коррупцияга Қарши Курашиш Агентлиги директори Акмал Бурхонов берибди. Эй, кечирасиз, хабарни Ўзбекистоннинг жорийдаги раҳбари эмас, оддий бир вазири тарқатибди. Аммо, уни ҳам жорийдаги раҳбар тайинлаган.
Акмал Бурхоновнинг Ўзбекистондаги Интернет сайтларда тарқатилган хабарига кўра, 2021 йилнинг биринчи ярмида 2544 нафар мансабдор шахсга нисбатан коррупция ҳуқуқбузарликлари бўйича жиноий ишлар қўзғатилибди ва умумий зарар миқдори 592,5 млрд сўмга баҳоланибди. Ваҳолангки, бу кўрсаткич ўтган йил давомида 500 млрд сўмни ташкил этган экан.
24 сентябрь куни Акмал Бурхонов турли даражадаги мансабдор шахслар томонидан ўтган йил ва 2021 йилнинг биринчи ярмида содир этилган коррупция жиноятлари статистикасини маълум қилибди.
Хабарларда айтилишича, 2020 йилда жами 1723 та, шундан 9 нафар республика даражасидаги, 45 нафар вилоят даражасидаги, 1669 та туман ва шаҳар даражасидаги мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган ва коррупция оқибатида етказилган 500 млрд сўмлик моддий зарарнинг 71% ёки 355 млрд сўми айбдорлардан тергов давомида ундирилган экан.
Агентлик раҳбарининг маълум қилишича, ўтган йилда аниқланган коррупцион жиноятлар содир этган мансабдор шахсларнинг энг катта қисми, яъни 835 нафар шахс (48,5%) ЖКнинг 167-моддасида (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) кўрсатилган жиноятларни содир этган шахслар ташкил қилган. Шунингдек, ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан 227 нафар шахс, 184-моддаси (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) билан 207 нафар шахс, 210-моддаси (пора олиш) билан 105 нафар шахс, 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан 58 нафар шахс, 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) билан 31 нафар шахс, 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан 25 нафар шахс, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан 16 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.
2020 йил давомида мансабдор шахслар фаолият юритган давлат органлари ва ташкилотлари кесимида ўтказилган таҳлил давомида мансабдор шахслари жиноий жавобгарликка тортилган ташкилот - Халқ Таълими Вазирлиги бўлибди, уларнинг сони 249 нафар эмиш.
Бу каби хабарларга ишониш қийин, аммо, Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида тарқатилган хабар – ҳақиқий ХАБАРДИР.
Акмал Бурхоновнинг маълум қилишича, 2020 йил давомида жиноий жавобгарликка тортилган шахслар фаолият юритган ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганида, 245 та Тошкент вилояти, 173 та Самарқанд вилояти, 170 та Жиззах вилояти, 130 та Сурхондарё вилояти, 152 та Фарғона вилояти, 109 та Наманган вилояти, 100 та Андижон вилояти, 95 та Қашқадарё вилояти, 85 та Сирдарё вилояти, 79 та Хоразм вилояти, 78 та Тошкент шаҳри, 78 та Қорақалпоғистон Республикаси, 51 та Навоий вилоят, 19 та Бухоро вилоятида мансабдорлик жиноятлари қайд этилган экан.
2021 йилнинг 6 ойи мобайнида эса 2544 нафар мансабдор шахсга нисбатан коррупция ҳолатлари билан боғлиқ бўлган 1676 та жиноят ишлари тергов қилиниб, судларга юборилган.
2021 йилнинг 6 ойи давомида аниқланган коррупцион жиноятлар содир этган мансабдор шахсларнинг энг катта қисми, яъни 1297 нафар шахс (51%) ЖКнинг 167-моддасида кўрсатилган жиноятларни содир этган шахслар ташкил қилган экан. Шунингдек, ЖКнинг 168-моддаси билан 420 нафар шахс, 210-моддаси билан 80 нафар шахс, 205-моддаси билан 58 нафар шахс, 206-моддаси билан 4 нафар шахс, 209-моддаси билан 18 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилиб бўлган.
Хуллас, кўриб турибмизки, Акмал Бурхонов Ўзбекистон миллий манфаатларига ва халқаро имиджига зарар етказувчи зарар суд жараёнларида кўриб чиқилган ва айби исбот қилинганлар жиддий ўрганиб чиқилган экан.
Демак, бу эълон қилинган рақамлар жуда жиддий ва унинг айбдорларига қарши жиддий ҳукмлар ўқилган. Улар бажарилиши керак, дейди “Ҳаракат” мухбири.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения