25 September 2021
18:13 - FREEDOM ON THE NET 2021: Freedom House бу йил ҳам Ўзбекистонни эркин интернетга эга бўлмаган давлатлар рўйхатида қолдирибди
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиши билан ном чиқарган, АҚШдаги Freedom House 2020 йил 1 июндан 2021 йилнинг 31 майигача давлатлардаги интернет эркинлиги даражасини акс эттирувчи ҳисоботини маълум қилди.

Хуллас, қисқа қилиб айтсак, глобал интернет эркинлиги бўйича натижалар кетма-кет 11-марта пасаймоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича вазият 30 та мамлакатда ёмонлашган. Энг катта пасайиш Мянмада юз берди. Ундан кейинги ўринларда Беларус ва Уганда.

Бу ҳисоботда Ўзбекистон 100 баллик баҳолаш кўрсаткичларидан 28 балл тўплабди ва эркин интернетга эга бўлмаган давлатлар қаторидан жой олибди.

Рейтинг кўрсаткичлари 9 хил тоифа инцидентлари бўйича шакллантирилибди:

- ижтимоий тармоқлар ёки коммуникация платформалари блокланган;
- сиёсий, ижтимоий ёки диний контентга тўсиқ қўйилган;
- тармоқлар қасддан бузилган;
- ҳукуматпараст изоҳчилар онлайн муҳокамаларни манипуляция қилган;
- цензурани кучайтирувчи янги қонун ёхуд норматив ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган;
- кузатувларни кучайтирувчи ёки анонимликни чекловчи янги қонун ёхуд норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган;
- интернетда сиёсий ёки ижтимоий контент яратган блогер ёки тармоқ фойдаланувчиси ҳибсга олинган;
- блогер ёки тармоқ фойдаланувчиси жисмоний ҳужумга учраган;
- ҳукумат танқидчилари ёки инсон ҳуқуқлари ташкилотларига техник ҳужумлар бўлган.

Иккита давлат - Ўзбекистон ва Хитойда ҳисобот даври давомида юқоридагиларнинг барчаси бўйича тушиш бўлган экан.
Бошқа баъзи собиқ Совет давлатларида аҳвол шундай - 77, Арманистон - 71, Украина - 62, Қирғизистон - 63, Озарбойжон - 35, Қозоғистон - 33 ва Россия - 30.

Исландия рейтингни 100 баллдан 96 балл тўплаган, юқори бешликда Эстония, Канада, Коста-Рика, Тайван ҳам бор.

Хуллас, шунақа рақамалар ва шунақа ҳисобот. Нима ҳам дердик – Бечора Ўзбекистон!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону