24 September 2021
15:53 - Шавкат Мирзиё Қорақалпоғистон ва Хоразмдан кейин Самарқандга келиб, бу ерда ҳам ЭСКИ ЛОФЛАРИНИ айтмоқда. Нимамиш, Самарқанд ҳамма масалаларда Тошкентга ўхшаб қолармиш!!!

Бугун сайлов компанияси бошланганининг 3-чи куни. Аввал Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларига борган Шавкат Мирзиё бугун Самарқандда ЭСКИ ЛОФЛАРИНИ айтиш билан машғул. Нимамиш, Самарқандни ҳеч ким Шавкат Мирзиёдек билмас эмиш. У ҳали ҳам эски камчиликларни йўқ қилиш билан машғул.

Қаранг, унинг гапларига қараганда, Самарқандда Имом Бухорийнинг Пайариқдаги ёдгоролик мажмуаси ўрнида 10 минг ўринли масжид қурилармиш, бу вилоятга қўшимча 450 минг кишилик иш ўринлари яратилиб, камбағаллик 2 бараварга камайтирилармиш, вилоятни ривожлантириш учун қўшимча 41 триллион сўм юборилармиш ва шу каби лофлар билан ЎЗБЕК ва БОШҚА МИЛЛАТ вакилларини алдаш давом этаверармиш.

Энг қизиғи, бу ва шу каби янгликлар учун нималар қилиниши умуман тилга олинмаган.Чунки, Шавкат Мирзиё жуда яхши биладики, Самарқандда ҳам ҳамма ерда каби ёлғонлар билангина ОЛҒА КЕТИШ мумкин.

Айнан шу каби тажрибаларидан фойдаланаётган Шавкат Мирзиё 2-чи президентлик вақти учун замин тайёрлаётганмиш. ЭНГ ҚИЗИҒИ, нималар қилиш эмас, нималар қилмасликка эътибор ажратилармиш.

Қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари трақатаётган хабарларда асосий расм – президент Шавкат Мирзиёнинг қуруқ гаплари айтилаётган расмлардир. Чунки, бошқа расмнинг ўзи ҳам йўқ.

Хуллас, ҳозир Ўзбекистонга Олий Мажлис депутати Расул Кушербоев кабилар керак. Айнан улар ҳамма нарсани олға суриш учун нималар қилиш кераклигини ЖУДА ЯХШИ билишади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону