24 September 2021
19:10 -
“Толибон” ўлим ва бармоқларни кесиш жазолари қайта жорий этилишини истамоқда эмиш
Биринчи ҳукмронлик давридаги каби “Толибон” ўлим жазоси ва бармоқларни кесиш амалиётини яна жорий қилмоқчи. Бу ҳақда жазони ижро этиш комиссияси раҳбари Нуриддин Туробий Associated Press агентлигига берган интервьюсида айтганига нима дейсиз?
У 1996-2001 йилларда “Толибон” назорати остидаги Адлия Вазирлигини бошқарган ва исломий жазоларни тиклаш мақсадида эканлигини маълум қилган.
“Стадиондаги қатл учун бизни ҳамма танқид қилганди, аммо биз ҳеч қачон уларнинг қонун ва жазолари ҳақида гапирмаганмиз. Қонунларимиз қандай бўлиши кераклигини бизга ҳеч ким айтмайди. Биз исломга риоя қиламиз ва қонунларимизни Қуръонга асосан ўрнатамиз”, - дебди Нуриддин Туробий.
Нуриддин Туробий бармоқларни кесиш амалиёти хавфсизликка ижобий таъсир кўрсатишини, аммо “тийиб турувчи” омил вазифасини ҳам бажаришини урғулабди. Унинг айтишича, жазони омма олдида ижро этиш масаласи ҳозирча ҳукумат муҳокамасида ва ҳамма нарсани ҳукумат ҳал қилади.
Хуллас, шунақа гаплар ва шунақа ишлар, дейди "Ҳаракат" мухбири. Демак, ҳамма нарсани кузатиб бориш ва ўз қарорларимизни бериш бизнинг елкамизда қолаверади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения