24 September 2021
02:55 -
Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев “Қонун бор, уни бузганлик учун жавобгарлик йўқ” дейишгача борган экан, бошқалардан нима талаб қилиш мумкин?
Депутат Расул Кушербаев 23 сентябрь куни “Ўзбекистонда журналистларнинг ҳуқуқий ҳимояси: муаммо ва ечимлар” мавзуида ўтган давра суҳбатида журналистлар ҳимоясига оид қонунларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланмагани соҳада кўплаб муаммоларни келтириб чиқараётганини таъкидлади.
“Баъзи ҳолатларда журналистларнинг камераларини синдириб ташлашганини кўрдик. Қаергадир журналистларни киритишмайди ёки ортидан қувиб юришганини ҳам кўрдик. Бу жуда уятли ва кулгили ҳолатлар. Журналистни касб фаолиятига нисбатан нотўғри муносабат бўляпти. Ҳамма, жамоатчилик буни кўрди, билди. Лекин шунинг натижаси нима бўлди? Қандай ҳуқуқий оқибатга олиб келди? Жавоб йўқ.
Афсуски, биз журналистлар ҳимоясига доир қонунни қабул қилган бўлсак ҳам, уни бузганлик учун жавобгарлик масаласини қабул қилмаганмиз. Мана бизни энг катта муаммомиз”, – дебди Расул Кушербаев.
Депутатга кўра, қонунчилик палатаси депутатлари бу масалада бир неча бор ҳаракат қилиб кўришган. Лекин номи айтилмаган айрим идоралар буни хоҳламаган.
Аслида, дейди бу ҳақда Расул Кушербаев ўзи: “Тўғриси, бунга биз уринганмиз. Буни мен очиқ айтаман. Мен ўтган чақириқдаги депутатлигимда шу масалани бир неча марта кўтариб чиқдим. Ҳаракат қилдик, лекин айрим идоралар буни хоҳлашмади.
Депутатга халақит берадиган нарса нима? У тайёрлаётган қонун лойиҳаларини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиб чиқиши керак.
Мен қайсидир вазирлик билан жиққа мушт бўлсам-да, эртасига ундан тайёрлаган қонунимга қўл қўйиб беришни илтимос қилсам. Бу бизга халақит беради. Қонунни ҳукумат олиб кирса тезроқ ўтиши мумкин ёки бош поркуратура. Президентда ҳам ташаббус билдириш ҳуқуқи бор.
Бизга тўсиқ бўлаётгани манфаатлар тўқнашуви. Бир қатор идоралар борки, уларнинг розилигини олишимиз керак. Улар розилик бермаса, қонунни киритолмаймиз.
Ҳозир депутатлар қонун ташаббус қилганда бошқа идоралар розилигини олмаса ҳам бўладиган тизим таклиф қиляпмиз. Лойиҳани тайёрлаб қўйганмиз.
Хўш, бу масалада хорижий тажриба қандай деган савол туғилиши мумкин. Хорижда, жумладан, бизга яқин давлатларда ҳам журналистни таъқиб қилганлик учун, фаолиятига тўсиқлик қилингани учун жавобгарлик бор.
Ўзи умуман сўз эркинлиги билан боғлиқ қонунлар сиёсий ҳарактерга эга бўлади. Бирор жойига ўзгартириш киритмоқчи бўлсак, биринчи навбатда халқаро ташкилотларнинг танқидига учраймиз. Бу жуда нозик ва сиёсий курсни белгилаб бериши мумкин.
Мен шунинг тарафдориманки, журналистлар ҳимояси тўғрисида қонун қабул қилдикми, Жиноят Кодексида уни бузганлик учун ҳам жазо белгилаб қўйишимиз керак.
Биз йил охирига қадар ўзимиздаги ва шу пайтга қадар тайёрланган бошқа лойиҳаларни бирлаштириб муҳокамага олиб кирамиз. Балки, юқори даражалардан ҳам “олиб киринглар” деган топшириқ бўлиб қолар. Бунда ишимиз янада енгиллашади”.
Расул Кушербаев, шунингдек, журналистларни ҳам бу мавзуни кўпроқ ёритишга ва масъуллар эътиборини шу мавзуга тортишга чақирди.
“Мен ОАВ вакилларига ҳам мурожаат қилмоқчиман. Сизлар ҳам бу масалаларни олиб чиқинглар, талаб қилинглар. Буни қайта-қайта эслатавериш керак”.
Ҳурматли ўқувчиларимиз, қаранг, Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев шундай муҳим гапларни гапирмоқда ва гапираверади, аммо тарихни эсланг, Ўзбекистон ССР ва ҳозирги Ўзбекистон Республикаси тарихида бундайлар йўқмиди?
Жавоб шундай: “Улар бор эди, ҳозир ҳам бор. Аммо уларнинг ҳаммасига саҳналарга ёки минбарларга чиқишга рухсат бўлмасди. Мана асосий муаммо қаерда? Шуларни тушунишга ҳаракат қилинг! Акс ҳолда, ҳамма нарса собиқ Ўзбекистонда ёки ҳозирги Ўзбекистонда каби давом этаверади”.
Келинг, ҳаммани шу йўналишларда ишлашга даъват ЭТАЙЛИК!!!