23 September 2021
22:27 - Марказий Банк Ўзбекистоннинг ташқи қарзи сал кам 2 млрд долларга ошганини эълон қилди, умумий қарзлар эса кулгили даражада катта
Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи ҳажми жорий йилнинг бошига нисбатан 6 фоизга ёки 2 млрд долларга ошиб, 2021 йил 1 июль ҳолатига кўра, 35,9 млрд долларни (жорий йилнинг 1 январь ҳолатига 33,8 млрд доллар) ташкил қилибди.

Хусусан, йил бошига нисбатан давлат ташқи қарзи 3 фоизга ёки 627,9 млн. долларга ўсиб 22 млрд долларни, давлат томонидан кафолатланмаган ташқи қарз эса 11 фоизга ёки 1,4 млрд долларга ўсиб 13,9 млрд долларни ташкил этган.

Шунингдек, жорий йилнинг биринчи ярмида давлат ташқи қарзи бўйича 353,4 млн доллар миқдордаги асосий қарз ва 206,5 млн доллар миқдордаги фоиз тўловлари амалга оширилган.

Хусусий ташқи қарз тўловлари эса асосий қарз бўйича 1,6 млрд доллар ва фоиз тўловлари бўйича 238,8 млн долларни ташкил қилган.

Марказий банк маълумотларига кўра, бу рақамлар ҳеч нарсани англатмайдигандек кўринади, аммо аслида, турли ўсиш ва тушишлар жуда яхши кузатилмоқда.

Ҳозирги йилнинг 6 ойида, яъни 2020 йилда олинган давлат ташқи қарзлари 5,4 миллиард долларни ташкил этибди. Ваҳолангки, йил бўйи қарзимиз $5 млрд ортиши кутилган экан.

Хуллас, шунақа гаплар. Бу рақамларни ҳеч ким тасдиқлай олмаса ҳам, қарзлар жуда катта. Демак, ишларимиз Шавкат Мирзиё айтаётганидан анча ёмон. Мана бу президент қанақа шароитда янги сайловларга кирмоқчи?

Шундай экан, бу сайловларга киришда Шавкат Мирзиёга ҳеч нарса таклиф қилмаслик керак, бор ҳақиқатни халққа ва давлатга билдириш ШАРТ.

Бу ерга қўйилаётган расмдаги қарзлар ҳамма нарсани тушунтиради. Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг, бунақа президент ва бунақа қарзлар билан КЕЛАЖАГИМИЗ ЙЎҚ!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону