Туркия Марказий Банки асосий ставкани пасайтириш тўғрисида қарор чиқарганидан кейин лира курси рекорд минимумни янгилади. Савдо маълумотларига кўра, бир долларнинг қиймати 8,79 лира бўлди.
Эслатиш керакки, тарихий минимум 2021 йил 22 июнда қайд этилгани, ўшанда бир доллар нархи 8,78 лирага чиққани маълум қилинган эди.
Яна айтиш керакки, 23 сентябрь куни мамлакат Марказий Банки асосий ставкани 19дан 18 фоизга туширди, энди аҳвол бундан ҳам баттар бўлиши мумкинмасми? Яъни, ишлар ҳозиргидан ҳам баттар бўлиши мумкин-ку?
Бундан аввал Туркия Президенти Ражаб Эрдўған асосий ставкани оширишга қарши чиқиб, бундай қадамини, яъни асосий ставканинг оширилиши - инфляцияни кучайтиради деб ҳисоблаган ва шу йўналишда ишлар қилдирган эди.
Хўш энди нима бўлади? Унутмайликки, Туркияда ҳокимиятга ҳозирги исломчилар келгандан кейин, у ерда катта пул ислоҳоти қилинган ва 1 доллар 1 турк лирасига тенглаштирилганди. Мана энди 1 доллар сал кам 9 долларга чиқмоқда!!! Эсимизни йиғиштириб олиш вақти келмаяптими?
Марказий Банкнинг ҳозирги раҳбари Шаҳап Кавжиўғли 2021 йил мартда ушбу лавозимга тайинланган, ундан аввалги Нажи Агбола асосий ставкани 17 фоиздан 19 фоизга кўтаргани учун лавозимидан бўшатилганди. Мана кўриб турибмизки, ҳар қандай қадам ишларни янада ёмонлаштирмоқда!
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения