26 July 2009
23:18 - Афғонистонда жангарилар вице-президент номзодига ҳужум қилдилар
Август ойида бу мамлакатда бўладиган президент сайловида Ҳамид Карзайнинг вице-президент номзоди сифатида иштирок этишга тайёрланаётган Муҳаммад Қосим Фаҳим Қундуз вилоятида жангариларнинг пистирмасига учраган. Отишма бўлган, Фаҳимнинг қўримачиларидан бири ярадор бўлган, унинг ўзига ҳеч қандай шикаст етмаган, дейди Қуддуз губернатори Муҳаммад Умар.

Толибон тарафи бу ҳужумда Фаҳимнинг 4 қўримачиси ўлдирилганини билдирибди.

Айтиш керакки, тожик аслли Муҳаммад Қосим Фаҳим - Толибонга қарши курашган мухолифларнинг лидерларидан бири. Ҳамида Карзай 20 августда бўладиган президент сайлови арафасида ҳамма этник гуруҳларни бирлаштириш тарафдори эканлигини намойиш қилиш мақсадида вице-президентликка икки номзод танлаган. Улардан бири - Муҳаммад Қосим Фаҳимдир.

Қуддусдаги воқеа бир ҳафта ичида номзодларга қарши уюштирилган иккинчи ҳужум бўлган. Чоршанба куни 38 президент номзодидан бири, аввал Толибон лидерларидан бири бўлмиш Мулла Салом Роккетига қарши Баглан вилоятида шунга ўхшаш хужум уюштирилганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону