26 July 2009
20:28 -
Абдураҳим Пўлат: Ўзбеклар ва уйғурларнинг мустақиллик ва демократия учун кураши ҳақида икки оғиз сўз
Яқинда Урумчида бўлган қонли воқеалар ҳаммамизни изтиробга солди. Биз уйғурларнинг ўз ҳурриятлари, келажакда мустақилликлари учун олиб бораётган курашларида уларга нафақат ҳамдардмиз, балки, ҳамкор ҳам бўламиз. Хитойлар ҳар бир миллат ўз тақдирини ўзи белгилаши кераклиги ҳақидаги халқаро нормаларга бўйсиниши керак, биз буни Хитой ҳукуматидан доимо талаб қилиб келганмиз. Мен Туркияда яшаётган пайтимда шу йўналишдаги баёнотларимизни шахсан Хитойнинг элчихонасига топширганим ҳам эсимда.
Аммо, ҳозир масаланинг бошқа бир томони тўғрисида гапирмоқчиман, жиддий курашда бу нарса ҳам жуда муҳим.
Ўзбекларни тарихда биринчи марта 1989 йил 19 март куни митингга олиб чиққанимиз ҳақида бир эмас, бир қатор хотираларимда ёзганман. Ўша митинг “Ўзбек тили давлат тили бўлсин” талаби билан ўтказилганди. Митингда талабларимизни айтдик. Аммо, мен ўзи қисқа бўлган бу митингининг асосий қисмини одамларни сокин бўлишга, провокацияларга учмасликка, жанжал чиқишига йўл қўймасликка чақириш билан ўтказганман.
“Бу ерга келган ҳар бир ўзбек, миллатининг ҳуррияти учун ҳаётини беришга ҳам тайёр эканлигини биламан. Ҳаётини беришга тайёр бўлиб келган одам, бугун милиционер ёки оддий кийим кийиб ичимизда юрган провокаторнинг муштига чидаши керак” маънодаги сўзларни кўп марта такрорлаганман. Чунки, билардимки, биринчи митинг жанжал билан, худо кўрсатмасин, қон тўкилиши билан тугаса, ҳаракатимизнинг илк қадамлариданоқ қаттиқ зарба олган бўлардик.
Кўринишидан, минг афсуски, Урумчида халқни майдонга олиб чиққан лидерлар буни ўйлашмаган, натижада, уйғурлар қасос олиш туйғулари остида провокацяга учрашган. Ундан бир неча кун аввал хитойлар тарафидан бошқа бир шаҳарда икки уйғурнинг ўлдирилганига қарамасдан, Урумчидаги митинглар тинч ўтсайди, уйғурларнинг мустақиллик ва демократия йўлидаги кураши катта ижобий импульс олган бўларди, ваҳоланки, тескариси бўлди.
Шу муносабати билан яна бир воқеани эсламоқчиман. Истанбулда яшаган пайтимизда (архивимда у куннинг аниқ санасига доир ёзувлар бўлса керак, аммо, улар ҳозир муҳим эмас), янглишмасам, Жаҳонгир Муҳаммад билан Туркияда яшайдиган уйғурларнинг бир йиғилишига бордик. У пайтда Туркия парламентининг оддий депутати, ҳозирги парламент раиси Кўксал Тўптан ҳам бор эди у ерда.
Уйғур дўстларимиз уйғурларнинг мустақиллик орзуси ва Хитой зулми остидаги ҳаёти ғақида гапиришди. Лекин, уларнинг чиқишлари менга ёқмади. У пайтда, ҳозир ўз сафдошларимизнинг баъзиларига нисбатан ҳам ишлатаётган “мазохист” сўзи лексикамда йўқди. Аммо, ўз чиқишимда, бў сўзни ишлатмасдан, уларни феълан мазохистликда айблаганман. Гапларим тахминан шундай бўлган:
“Бу ерга йиғи-сиғи, дод-вой учун йиғилдикми? Баъзи уйғур дўстларимиз азага келган аёлдек йиғлашга уста эканликларини кўрдим. Бу керакмиди? Бугун бу ерга йиғилганларнинг ҳаммаси уйғурларнинг аҳволини жуда яхши билишади. Демак, бугун бор бўлган имкониятлар доирасида нима қилиш кераклигини гаплашиш лозим. Бу мавзу эса мутлақо тилга олинмаяпти. Уйғурларни шу ердан туриб бўлса ҳам, буни қийинлигини биламан, ташкилотлаштириш лозим. Демократик курашга тайёрлаш лозим, урғуни бутун Хитойни демократлаштириш масаласига бериш керак, чет элдаги хитой демократлари билан алоқа қилишдан қочиш керакмас. Мана сизлар Туркияда турк тилида журнал чиқарасизлар, билмайман, балки бу ҳам керакдир. Аммо, бугун уйғурлар ўқийдиган араб алифбосида журнал чиқариб, доналаб бўлса ҳам мамлакатга жўнатинг”.
Бу гапларимга ҳеч ким эътибор бермади дея олмайман. Мажлис залида шов-шувлар бошланди. Лекин мени қўллаб-қувватловчи эмас, мендан норозилик руҳидаги шов-шувлар эди.
Мана орадан шунча йил ўтди, кўриниб турибдики, уйғур дўстларимиз ўз билганларидан қолишмади. Уйғуристоннинг ўзида собитқадамлик билан миллатни демократик ташкилотлаштириш йўналишида иш олиб борилмади. Тахмин қиламанки, бўшлиқни исломчилар эгаллашди, улар қандайдир ташкилотлаштириш ишлари олиб боришмоқда. Бу ташкилотлаштиришнинг руҳи демократик эмаслиги ҳаммма тушунса керак. Йўқ бўлиш арафасида турган Ал-Қоида ва Толибондан бошқа, уларни дунёда ҳеч ким қўллаб-қувватламайди.
Умид қиламанки, ўйғур дўстларимиз бўлган воқеалардан тўғри хулосалар чиқаришади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения