27 July 2009
00:42 - Ўқувчиларимиз қозоқлардан ҳам орқада қолишининг сабабчиси Ислом Каримдир
10-22 июль кунлaри Гeрмaниянинг Брeмeн шaҳридa бўлиб ўтгaн мaтeмaтикa бўйичa 50-xaлқaрo oлимпиaдaдa ўзбек ёшлари биттa кумуш, иккитa брoнзa мeдaли қўлгa киритганлари ҳақидаги ЎзАнинг хабарини кеча биз ҳам тарқатгандик. Ўзбек ёшларининг бу ғалабаси билан фахрланамиз. Аммо, ҳамма нарсани бошқалар билан солиштириш ҳам муҳимлигини унутмаймиз.

Қозоқларнинг Казинформ агентлиги тарқатган хабардан маълум бўлишича, қозоқ ёшлари ўша олимпиадада уч кумуш ва уч бронза медали олишга муваффақ бўлишган.

Кўриниб турибдики, ҳатто шу соҳада ҳам биз Қозоғистондан орқадамиз. Ўзбекистонда ҳамма нарса, расмий хабарларга қарсак, “президент Ислом Каримов раҳнамолигида, унинг маслаҳатлари асосида” қилинади. Демак, иқтисодда Қозоғистондан орқада қолганимиз ва ўзбеклар Қозоғистонда мардикорлик қилишгача боришганининг сабабчиси Ислом Карим бўлганидек, ёшларимиз ўқишда ҳам қозоқлардан орқада қолишининг сабабчиси ва раҳнамоси ҳам ўша одамдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону