
Ҳар ишинг десин - Оллоҳ!
- Оллоҳ демай - Оллоҳ! -де!
Турмушинг десин - Оллоҳ!
Оллоҳ демай - Оллоҳ! - де!
Бир умр тилда такрор
Оллоҳ дегунча, бир бор
Ҳақни айт - ҳақ сенга ёр,
Оллоҳ демай - Оллоҳ! - де!
Зулмга қарши ҳар сўз -
Тангри йўлидаги из -
Оллоҳ демакдир - азиз !
Оллоҳ демай - Оллоҳ! - де!
Золимга қарши туриш -
Ёғийга ҳужум - юриш -
Оллоҳ демак - пок юриш,
Оллоҳ демай - Оллоҳ! - де!
Оллоҳ деса беюрак,
Ўзи учун не керак,
Ёвга ташлан, довюрак,
Оллоҳ демай - Оллоҳ! - де!
Мазлумга чўзилган қўл -
Тангрига элтувчи йўл -
Бир умр шу йўлда бўл -
Оллоҳ демай - Оллоҳ! - де!
Кўнглимга солди Ўзи,
Чинакам Оллоҳ сўзи -
Оқ кўнглинг, қизил юзинг -
Оллоҳ демай - Оллоҳ! - де!
2021 йил, 22 август.
* * * * *
Икки очун тулпори - яхши отдир, яхши от.
Яхшилик - кураш - бори - яхши отдир, яхши от.
Ҳақ йўлига жон тикиб - яхши от - нек ном чиқар,
Ўзи яхшининг ёри - яхши отдир, яхши от.
Яхши от олиб борар - Тангрининг олқишига !
Тангрининг ихтиёри - яхши отдир, яхши от.
Ёмон от олиб борар - Тангрининг қарғишига,
Қутқарувчи сардори - яхши отдир, яхши от.
Бўлмагин юзи қора - номус - ор ёлғиз чора,
Оқ юзи - номус - ори - яхши отдир, яхши от.
Яхши от билан отлан! Эр - эрдир яхши отдан,
Тўққиз кўкдан юқори - яхши отдир, яхши от,
Юсуф, БируБорга бор, энг яхши от - БируБор,
Бирдан Бир БируБори - яхши отдир, яхши от!!!
2021 йил, 28 июль.
* * * * *
БОБУР МИРЗО ҲАЗРАТЛАРИ ЙЎЛЛАРИДА
Очунда мен этмаган бирон хато қолдими?!
Тош бошимга етмаган бирон хато қолдими?!
Дунёнинг бор тошини отдим - ўзимга ўзим -
Ўзимга тош отмаган бирон хато қолдими?!
Умрим - оғир бошоғриқ - бош - оёқ ечдим - хато,
Юрагимни йиртмаган бирон хато қолдими?!
Етмаган мендан бошқа тириклайин тамуғга –
Пушмон бўлиб ютмаган бирон хато қолдими?!
Очунда бор хато ҳам мен этган хатодан кам,
Ғўр Юсуф яратмаган бирон хато қолдими?!
2021 йил.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения