26 August 2021
22:36 - Қобулдаги терактларда қурбон бўлганлар орасида америкаликлар ҳам борлиги тан олинди

АҚШдан келаётган хабарларда айтилишича, бугун Қобулдаги терактларда америкаликлар ҳам ҳалок бўлгани тасдиқланибди.

“Толибон” ушбу воқеани теракт деб баҳолади. Унинг расмийси Забиҳулло Мужоҳид маълум қилишича, Кобулда икки теракт рўй берган, биринчи портлашда 52 киши яраланган, қурбонлар сони ҳозирча аниқ эмас.

Интернетда тарқалаётган суратлар ва видеолар орқали қурбонлар сони ОАВда айтилганидан анча кўпроқ эканини тахмин қилиш мумкин бўлади. Аввалроқ бир неча нашрлар 13 киши ҳалок бўлгани ҳақида ёзишганди.

Al-Jazeera маълумотига кўра, камида 70 киши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб тарқатилган сўнгги хабарларга кўра, портлашлар қурбонлари сони 50 нафарга яқин, камида 130 киши яраланган.

WSJ маълумотига кўра эса, қурбонларнинг тўрт нафари Америка ҳарбийлари.

Кобул аэропортига кириш қисмида террорчи худкуш портловчи қурилмани ишга туширгани, иккинчи террор воқеаси атрофида тартибсиз равишда ўқ сочилгани ҳақида хабарлар келмоқда.

ИШИД ушбу ҳужумлар учун жавобгарликни зиммасига олди ва навбатдаги терактлар билан таҳдид қилмоқда, “Толибон” билан ёвлашиб келадиган мазкур ташкилот террорчилари Афғонистон ислом амирлигини инкор этиб, мамлакатда Хуросон давлати тузишга чақирмоқдалар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону