Русларнинг ахборот воситалари Афғонистондаги тожиклар лидери Аҳмад Масъуд билан катта интервью эълон қилдилар. Унинг асосий мавзуси – “Толибон” катта кучга эга бўлса ҳам, аслида ўз яккаҳокимлигини усталик билан ўрнатиш ниятида эканлиги, бунга қарши курашиш кераклиги ҳақида.
Расман “Шимолий альянс” раҳбари бўлган Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли, айни вақтда Панжшер вилоятида толибларга қаршилик кўрсатишда давом этаётган кучлар етакчиси Аҳмад Масъуд ўз иттифоқчилари кимлиги ҳамда Афғонистон келажаги қандай бўлиши кераклиги ҳақида гапирибди. Ҳамма суҳбат РБК сайтида эълон қилинибди.
У ҳозир “Мен Панжшердаги уйимдаман” деб гап бошлаб, асосан Афғонистоннинг асосий муаммолари ҳақида гапирибди. Унинг асосий фикри “Минглаб одамлар курашишни истайди ва улар жангга тайёр. Айнан қанча одамлигини аниқ айтиш қийин, аммо бутун водий жангга тайёр” деган гапларидадир.
Аҳмад Масъуд вазиятни қўлда ушлаб туриш учун ҳар қандай ҳаракатдан ўзларини тийиб турганлари ҳақида гапирибди, аммо унинг асосий фикри шундай:
“Абдурашид Дўстим – Афғонистон ўзбекларининг лидери, Афғонистон маршали. Айнан шу кишининг раҳбарлигида ўзбеклар ўз позицияларини ушлаб турибдилар, аммо у яқинда ўз юрти Мозори Шарифни тарк этди, аслида у 2014 йилдан бери Афғонистон лидерларидлан бири бўлган эди. Ҳозир қаердалигини ҳеч ким билмайди.”
Шу каби фикрлардан бири – “Ишонаманки, бу воқеалар “Толибон”ни уйғотувчи сигнал бўлиши керак. Улар ўзгариши керак, одамлар қочишни истамайдиган ҳукумат тузишлари кераклигини тушунишлари керак. Одамларнинг қочиши улар жуда қўрқаётганини ва ҳозирги вазият уларга ёқмаётганини кўрсатади.”
Хуллас, дейди “Ҳаракат” мухбири, Аҳмад Масъуднинг суҳбати шунақа гаплардан иборат. Кўрамиз, воқеалар қандай йўналишда давом этади.