26 August 2021
04:15 -
Шубҳали хабар: Кеча 25 августда, яъни 2021 йил август ойининг охирида Президент Шавкат Мирзиё Ўзбекистонда Қўшилган Қиймат Солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қонун имзолабди
Шавкат Мирзиё бундай қонунни имзолагани 2021 йил 1 октябрдан бошлаб экспорт қилинадиган товарлар учун ишлатилган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) Қўшилган Қиймат Солиғи суммасини солиқ тўловчининг Ўзбекистондаги банк ҳисобварига чет эл валютаси тушуми келиб тушишидан қатъи назар ҳиcобга олиш тартиби ўрнатилибди.
Мазкур имконият охирги бир йил давомида валюта тушумларини ўз вақтида таъминлаб келаётган ва экспорт шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги бўлмаган – интизомли солиқ тўловчиларга татбиқ этилармиш.
Товарлар “экспорт” божхона режими остида чиқарилган кундан эътиборан 180 календарь куни ичида валюта тушуми ёки унинг бир қисми экспорт қилувчининг Ўзбекистон тижорат банкларидаги ҳисобварағига келиб тушмаган тақдирда, Қўшилган Қиймат Солиғининг ҳисобга олинган суммаси ёки унинг тегишли қисми белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.
Хуллас, 2022 йил 1 январдан бошлаб:
- қўшилган қиймат солиғининг салбий суммасини қоплаш (қайтариш) учун солиқ органларига ариза билан алоҳида мурожаат қилиш ҳақидаги мажбурий талаб бекор қилинади;
- солиқ тўловчига тегишли солиқ даври учун солиқ ҳисоботини топширишда, солиқ органларини хабардор этган ҳолда Қўшилган Қиймат Солиғи салбий суммасини қоплаш (қайтариш) талабини билдириш ҳуқуқи берилади.
Молия Вазирлиги Давлат Солиқ Қўмитаси, Давлат Божхона Қўмитаси, Ахборот Технологиялари ва Коммуникацияларини Ривожлантириш Вазирлиги билан биргаликда 2021 йил якунига қадар товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган Қўшилган Қиймат Солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини ишлаб чиқади ва мазкур тартибни тажриба тариқасида 2022 йил 31 декабргача амалиётга жорий қилинар экан.
Бу жуда шубҳали хабар, дейилади “Ҳаракат” Агентлиги мухбирлари нуқтаи назаридан. Нима бўлса ҳам, унинг қандай ишлашини кузатиб боришимиз керак!