20 August 2021
22:11 - Россия Президенти Владимир Путин Германия Канцлери Ангела Меркел билан учрашуви пайтида Афғонистондаги воқеалар бўйича илк марта фикр билдирибди
Россия Президенти Владимир Путин Германия Канцлери Ангела Меркел билан бугунги учрашуви чоғида “Толибон” Афғонистонни назорат қилаётгани ҳақида мулоҳаза қилибди ва “бу мавжуд воқелик ва айнан мана шу воқеликдан келиб чиқиш керак”, дебди.

Унинг фикрича, ҳозирда асосий вазифа террорчиларнинг қўшни мамлакатларга хусусан, қочқинлар кўринишида кириб келишига йўл қўймасликдир.

Россия президенти, шунингдек, толиблар жанговар ҳаракатлар тугагани ҳақида эълон қилишгани, аҳоли ва хориж фуқаролари хавфсизлигига кафолат беришганини қайд этар экан, улар ўз мажбуриятларини бажаришларига умид билдирибди. Унинг қўшимча қилишича, халқаро ҳамжамият ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши бу жараённи назорат қилиши лозимдир.

Владимир Путин “бегона қадриятларни сингдиришга қаратилган масъулиятсиз сиёсат”ни ва тарихий, диний, миллий хусусиятларни ҳисобга олмасдан “бошқа мамлакатларда бегона намуналар бўйича демкоратия қуришга уриниш”ни бас қилишга чақиришга бошлаш билан биргаликда, Ағонистонга бегона қадриятларни олиб кириш аввалдан самарасиз бўлганини айтибди. Унинг сўзларига кўра, бундай тажрибалар фақатгина давлатнинг парчаланишига олиб келиши муқаррардир.

Мана бу фикрларга қўшилиш керак, демоқда “Ҳаракат” мухбирлари!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону